3:19

Ишга жойлашиш: синов суҳбатининг сирлари

MP3

Ассалому алайкум. Аёл уйда ўтириб зерикадиган бўлса, бекалигига ҳалал бермаган ҳолда ишлайдиган бирор бир ишга киргани маъқул. Иш излаш одатда бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонларни кўздан кечиришдан бошланади. Энг аввало, суҳбатлашув ўтадиган компания тўғрисида, хусусан унинг фаолият соҳаси, бозордаги мавқеи, матлаби ҳақида ахборот тўплаш керак. Ана шуларни билиб олган талабгор суҳбатлашув асносида ўзини қандай тутишни аниқ тасаввур этиши мумкин. Бирор компанияга савдо-сотиқ бўйича менежерлик лавозимига кириш ниятингиз бор дейлик. Мақсадингиз ўзингизни юридик шахслар, тадбиркорлар, топ-менежерлар билан тил топишиб, ўзаро ҳамкорлик қилишга моҳир мутахассис қилиб кўрсатиш, қолаверса, бошқа ташкилотлар билан алоқаларингиз борлигини билдириб қўйишдир.

Ёки илгари хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаган Сиздек билимдон маркетологга ишлаб чиқаришдаги ишни таклиф этишмоқда. Зўр мутахассис бўлган тақдирингизда ҳам ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари, икир-чикирларини билмай туриб, бу жабҳада ишлаш сизга осон бўлмайди. Шундай вазиятларда талабгор мазкур йўналишдаги билимини имкон қадар бойитиши, тўлдириши ёки ўзига ёт бўлган жабҳага қадам қўйиш қанчалик ўринли эканлиги ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Ҳар қандай ҳолатда компания тўғрисида олдиндан ахборотга эга бўлган маъқул. Бундай маълумотларни матбуотдан, интернетдан ва таниш-билишлардан сўраб-суриштириш мумкин. Ҳаммамизга яхши маълум суҳбат пайтида дресс-код ҳам жуда муҳим роль ўйнайди. Одамнинг кийинишига қараб муомала қилишга одатланиб қолганлар кўп. Иқтидорингиз  ақл-заковатингиз қандай таассурот қолдирганлиги эса хайрлашаётганда аён бўлади.

Уст-боши ўзига ярашган, озода, дазмолланган суҳбатдош билан мусоҳаба яхши бошланади. Ҳаддан ташқари очиқ, калта юбка ёки кўйлак кийиб боришга эҳтиёт бўлинг. Мабодо, компанияда ишбилармонларга хос кийим-бош урф бўлмаган бўлса ҳам, барибир расмийроқ кийинишга ҳаракат қилинг. Бўян-сўян масаласига келганда, пардозингиз бўёғи ёрқин бўлмасин. Соч турмаги эътиборни тортмайдиган бўлсин. Ўта хушбўй атир ишлатмаган маъқул. Сақич чайнаш одатингизни ҳам унутинг. Буларнинг ҳаммаси, гарчи профессионал нуқтаи назаридан улар кутганидек мутахассис бўлган тақдирингизда ҳам, сиз ҳақингизда ёмон тасаввур қолдиради. Суҳбатлашув вақтида одам ўзини қандай тутиши лозим? Бу борада ҳаммага мос маслаҳатни ҳеч бир одамдан ололмайсиз. Кўп нарса вазиятга, компанияга, мансаб-лавозимга боғлиқ. Шунга қарамай, ҳар қандай суҳбатлашув асносида риоя этиш зарур бўлган муайян хулқ-атвор нормалари мавжуд.

Хусусан: билимдонлик билан, кўча ва бозор сўзларини ишлатмаган ҳолда суҳбатлашмоқ керак; илгари ишлаган жойдаги раҳбариятни, ҳамкасабаларни танқид қилмаслик даркор; майингина жилмайиб, хушмуомалалик билан сўзлашиш лозим; суҳбатдошнинг сўзларини бўлиб қўймаслик зарур, негаки суҳбатлашувда саволларни у бермоғи керак. Ҳар қандай саволга хотиржам муносабат кўрсатинг, савол сизни қизиқтирмаётгани ёки жиғингизга тегаётганини сездирманг. Ўзини билган суҳбатдош нималарни гапираётганингизгагина эмас, уларни қай йўсинда гапираётганингизга ҳам эътибор қилади. www.najot.com бу сайт орқали сиз ҳаётингизга тегишли ва фойдали бўладиган, ҳар қандай мавзудаги маълумотларни топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top