MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Худо асло ёддан чиқармайди. Биз кўриб ўтганимиздек, Худо Жамоат учун шонли келажак тайёрлаган. Биз Раббийга қийинчилик пайтида, қайғуда ва ҳатто азоб-уқубатда ҳам содиқ бўлишимиз керак.

Биз бу шонли келажакнинг иштирокчилари бўлишимиз мумкин.Сиз айтишингиз мумкин: «Мен масиҳий бўлганим учун дадам мендан воз кечди». Бу ғоят аламлидир. Бундай қийноқлар табиийдир.

Раббийга ибодатда айтинг: “Эй Худойим, бу азоб-уқубатларни бошдан кечириш ва улар устидан ғалаба қозониш учун, абадийликдаги мукофотни йўқотиб қўймаслик учун менга куч бергин”.

Биринчи мавзумизда биз Жамоатни мангулик нуқтаи назаридан кўриб чиққан эдик. Жамоатни яратиш Худонинг режасида эди. Керакли бўлган пайтда Худо бу режани очди.Келиб чиқиши мумкин бўлган баъзи бир муаммоларга қарамасдан, Худо бугунги кунда Жамоат орқали иш тутяпти.

Вақти келиб Худо Жамоат билан бўлган Ўз режасини якунлайди. Масиҳ Жамоатни ердан осмонга олиб чиқиб кетиш учун қайта келади. Энди биз Жамоатга дунёвий нуқтаи назардан қараб, кўриб чиқамиз.

Масиҳ: «Мен Ўз умматимни яратаман», – деганда, У ерда яратишни назарда тутган эди. Бу мавзуда биз Эллигинчи Кундан бошлаб бизнинг давримизгача бўлган воқеаларни қисқача жамлаймиз.

Тарихдан биз кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Жамоат қандай тез ўсганлиги, ажабланарли. Шу билан бирга қийинчиликларсиз бўлмаган. Жамоатнинг ўз вақтида тўқнашган муаммолари бизга ҳам кўп нарсани гапириб беради.

Жамоат тарихи ниҳоятда қизиқ. Сиз ўзингиз бунга иқрор бўласиз. Эллигинчи Кун – яҳудийларнинг асосий байрамларидан бири. Уни йиғим-терим пайтида байрам қилишган.

Қуддусга турли хил жойлардан яҳудийлар келиб, тўпланишарди. Шунингдек, Эллигинчи Куннинг биринчи кунида Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳам Қуддусда йиғилишган эди.

Бу тантанали кунда нима содир бўлганини сиз, азизлар яхши биласиз. Жамоат ажиб бошланишга эга эди. Кўплар сувга чўмиб имон келтирдилар ва Жамоат кун сайин нажот топганлар билан ўсиб борарди.

Аммо яқин орада қийинчиликлар бошланди ва Худога душман бўлганлар Жамоатга қарши кураш бошладилар. Ҳаворийлар китоби имонлиларнинг азоб-уқубатлари ҳақида баён этади.Имонсиз одамлар масиҳийларга иғво қила бошладилар. Улар Хушхабар воизлигининг бир қисмини тинглашарди ва уни бузишарди. Рим ҳокимлиги масиҳийларни таъқиб қила бошлади.Хозирги кунда хам шунга ўхшаш қийинчиликлар учраб туради. Биз эса азизлар сиз билан хайрлашамиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top