3:19

Жамоат ҳақида суҳбат 06

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Азиз тингловчилар келинг бугун бироз жамоатлар хақида гаплашайлик. Хозирги кунга келиб хар хил деномицияга эга бўлган жамоатларни кўришимиз мумкин. Бу деномициялар қайирдан пайдо бўлган деган савол хар бир кишини ўйлантириши анниқ. Шу диноминациялардан асосан баптистлар, элликчилар, харизмат хамда суботниклардир. Шу диноминацияга тегишли бўлган хар бир биродарларимиз ўз йўналишларини тўғри деб хисоблайдилар. Қайсидир маънода шу гапларнинг замирида хақиқат бордек.

Лекин, Худованд олдида шундай бўлинишлар тўғри бўлармиди. Албатта Худованд учун бўндай бўлинишларнинг кераки йўқ деб биламиз. Чунки Худованднинг олдида ўз гунохлари учун тавба қилиб кечирим олган хар бир киши оқланади. Бу хақида биз Муқаддас китогбдан билиб олишимиз мумкин. Келинг хурматли биродарлар Римликларга мактубининг ўнинчи боби ўн учинчи оятида ёзилган бир оятни сизлар билан ўқиб кўрайлик. “ Чунки Раббимиз исмини чақирадиган хар бир киши нажот топур”. Ха хурматли биродарлар шу ёзилган оятдан шуни билишимиз мумкинки, гунохлари учун тавба қилган хар бир киши нажот топар экан. Бизнинг ўйлашимизча бу ерда айтилмаган, фақат баптистлар нажот олади ёки элликчилар нажот олади деб.

Ушбу деноминацияларни хаммасини инсонлар ўзлари ўйлаб топганлиги хар биримизга маълумдир. Шундай бўлса хам хар бирида қандайдир хақиқат бор эканлигини хеч ким инкор этолмайди. Менинг бир дўстим айтган эди. Талимотимиз баптистларникидек, хуш хабар айтишимиз эса харизматлардек ва нихоят Худога қиладиган ибодатимиз эса элликчилардек бўлиши керак деб. Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак хақиқатдан хам харизмат биродарларимиз кўп юриб хушхабар айтишар экан. Элликчи биродарларимиз эса Худовандга кўпроқ ибодат қилишар экан. Баптист биродарларимиз эса хаддан ташқари таълимотнинг соғлом бўлишига эътибор беришар экан. Ўйлаймизки бунда хеч қандай Худовандга қарши бўлган нарса йўқ.

Фақатгина бир нарса хар бир деноминациядаги биродарларимиз бир бирларини қабўл қилишни ва бир бирларини тўғри тушинишни янада кучайтирса мақсадга муовфиқ бўлар эди. Хозирча бизлардан хеч биримизга маълум эмас ким тўғри йўлда-ю, кимдир эса нотўғри йўлдан бораётганлиги. Барчасига вақти келиб ойдинлик киритилади деб умид қиламиз. Хозирги кунда энг мухим вазифаларимиздан бири кўпроқ инсонлар нажот олиши. Ўзларимиз эса топган имонимизда мустахкам туриб, янада олдинга интилишдир. Манашу қийин бир шароитда Худованд барчамизга мустахкам имон бериб, хар бир жамоатларни янада мархаматласин демиз. Шунинг билан хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Ўйлаймизки бугунги эшттиришимиздан биродарларимиз хафа эмаслар. Доимо тинчлик сизга ёр бўлсин деб, келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top