Ассалому алайкум азиз биродарлар, азиз дўстлар сизга ниҳоятда ёмон муносабатда бўлган ва сиз уларни кечиришни хоҳламаган одамлар борми? Нафрат ва муросасизлик – кўп инсонларни осмондан жой олишига тўсқинлик қилаётган гуноҳлардир.
Худо муҳаббатдир ва У нафратга ва нотўғри эътиқодга тўла қалбда яшаши мумкин эмас. Агар сиз бировга қарши бирор нима сақлаётган бўлсангиз, ҳозироқ уни кечиринг. Худодан сўранг, У сизга ёмон муносабатда бўлган ўша барча кишиларни севишга ёрдам қилсин.«Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди» Бу хақида Матто Хушхабар китобининг 6 боби 15 оятида ёзилган.
Агар сиз ҳали ҳам ўз тавбангиздан шубҳаланаётган бўлсангиз, унда ҳамма гуноҳларингизга тавба қилиб, бу ҳолатни тузатишингиз мумкин ва Худога раҳбарликни топширинг, эндиликда У сизнинг ҳаётингизда йўлбошчилик қилсин.
«Инжил» сўзи «Хушхабар» ёки «севинчли Хабар»ни билдиради. Бу – Исо Масиҳ орқали қутқарилиш ҳақида хурсандчилик хабари демакдир. Муқаддас Китобда биз қуйидаги Инжил таълимотларини топамиз.
Сиз ишонган ибораларни белгиланг: Худо сизни шундай севдики, ўзининг ягона Ўғлини, сизнинг гуноҳларингиз учун жазо олиши учун ерга юборди. Исо Масиҳ сизнинг гуноҳларингиз учун ўлди.
Агар сиз Уни Қутқарувчим ва Раббим деб, қабул қилсангиз, У сизни гуноҳлардан халос этади. Исо Масиҳ ўликлар ичидан тирилди ва осмонга қайтди. У осмондаги Отамиз олдида сиз учун ҳомийлик қилиб, сизга уй тайёрламоқда.
Қачонки, юрагингизга Исо Масиҳни Қутқарувчим деб қабул этсангиз, сиз Худонинг фарзанди бўласиз ва Унда янги ҳаётга эга бўламан. Исо Масиҳ яна бу ерга қайтиб келади ва Ўзининг болаларини абадий уйига олиб кетади.
Исо Масиҳга ишонмоқ, Унга имон келтиришдир. У сизни севади ва тушунади. У Ота олдида сиз учун ҳомийлик қилади. Бу буюк хизмат учун Самовий Ота Исони тайинлаган.
«Худо ягона ва Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир». «Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ» деб ёзилган Ҳаворийларга мактубининг 4 боби 12 оятида.
Исо айтган: «Мен Йўлман» деб. Бошқа йўл ёки Худога етиш усули йўқ. Ҳеч ким бирданига икки йўлдан боролмайди. Агар сиз ортидан бормоқни истасангиз, сиз илгари юрган йўлни қолдириб, Исонинг ортидан ҳозир боришингиз керак, чунки фақат шу йўлгина Худога олиб боради.
Сиз бутун умидингизни Унга боғлашингиз керак. Агар сиз ҳақиқатдан тавба қилиб, Худонинг ваъдаларига ишонсангиз, Исо Масиҳга шахсий Қутқарувчим деб ишонсангиз – сиз қутқарилдингиз. Азизлар шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.