2:53

Тавба қилиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар сиз Исо ҳақиқатдан ҳам сизнинг Қутқарувчингиз экнлигини аниқ билишни хоҳлайсизми? Сиз ўз ҳаётингизни Худога топшириб, Унинг ортидан боришни истайсизми? Унда ибодатингизда Унга қуйидагиларни айтинг.

“Азиз Осмондаги Отажон, мен гунохкор фарзандингни кечир, барча гунохларимдан ўт ва мени қордек оппоқ қил, Мен гунохларим учун тавба қиламан ва Сен билан жаннатда учрашишни хохлайман” Омин.

Қўй яйловда ўтлаб яна қайтиб келишни қандай билади?У келаётган хавфдан қандай қочади? Қўй ўзи чўпоннинг овозини эшитиш орқали ҳимояланади ва ҳаракат қилади. Чўпон қўй қўзичоқлигидан бери ғамхўрлик қилади ва шунинг учун қўй унинг овозини танийди.

Чўпондан бошқа ҳеч кимга у эргашмайди. Баъзи томонлама сизни Худо билан муносабатингиз қўй ва унинг чўпонига ўхшаб кетади. Худо сизни бошқаришни ва сизга ғамхўрлик қилишни хоҳлайди.

Худо сизни хавфдан сақлаш ва бошқариш учун ҳар куни сизга гапиради. Агар сиз Унинг овозини тинглашда давом этсангиз, кундан-кун Уни кўпроқ билиб оласиз. Сиз нима қилиш кераклигини билиб оласиз ва сизни адаштиришга ният қилганларга сиз адашмайсиз.

Бу дарс Худо сизга қандай гапиришини тушунишингизга ёрдам беради. Баъзида У сизга бевосита гапиради. Бошқа вақтлари У Ўзиниг Каломини Муқаддас Китобни ишлатади, яна бошқа вақтлари У бошқа масиҳийлардан фойдаланади.

Азизлар, ушбу мавзу орқали ўрганиш жараёнида, Худо қандай усулни танлашга қарамасдан сиз Самовий Отангизнинг овозини қандай аниқлай олишни билиб оласиз.

Нима учун Худо сиз билан суҳбатлашишни хоҳлаётганининг сабабини билиб олиш жуда мухим.Қайси ота болалари билан гаплашишдан қувонмайди, ҳатто улар чақалоқ бўлганида ҳам ва жавоб ўрнига фақат жилмайишса ҳам?

Сизнинг Самовий Отангиз ҳам Ўз болалари билан гаплашишни яхши кўради, уларга Ўзининг муҳаббатини очиб, ўргатиб ва уларнинг муаммоларида ёрдам қилади. Сиз Унинг овозини эшитишни хоҳлармидингиз?

Илоҳий Руҳ Исо Масиҳни бизда воқелигини намоён қилади. У сиз билан виждонингиз орқали нима қилиш керак ёки нима қилмаслик кераклигини сизга уқтириб гаплашиши мумкин.

Илоҳий Руҳ руҳий ҳақиқатни бизга тушунарли қилиб беради. Баъзида биз муҳим иш қилишга бошқача, алоҳида интилиш сезишимиз мумкин. Сиз ибодат қилаётганингизда, Худодан сизга гапиришини сўранг ва юрагингизда Унинг жавобини кутинг. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top