Ассалому алайкум азиз биродарлар, Матто Хушхабар китобининг 22 боби 37 оятида ёзилган: «Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин».Худога муҳаббатимизни аниқлашнинг турли йўллари бор. Бизнинг Унга қаратилган таъзим қилишимиз ва Худони шарафлашимиз, Унга бўлган муҳаббатимизни сўзимизда ифода қилишдир.
Лекин биз Худога бўлган муҳаббатимизни ҳаммасидан ҳам энг асосий, ишларимиз билан ҳам кўрсатишимиз мумкин. Агар биз Худони севсак, биз Унинг сўзига эргашмоғимиз лозим, Унинг сўзини бажармоғимиз керак.
Худога бўлган муҳаббатни ифодалашни яна бошқа йўли – ўзгаларнинг эҳтиёжларига ҳозир жавоб бўлиш, уларни севишдир. 1-Юҳанно китобининг 3 боби 17 ва18 оятларида ўқиймиз:«Агар бирор киши фаровон ҳаёт кечираётган бўлса-ю, биродарини муҳтожлик ҳолатида кўриб туриб, кўнглини тош қилса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жой олади?
Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим». Итоаткорликда ифодаланувчи муҳаббат – бу тақдирланувчи муҳаббатдир. Луқо китобининг 10 боби 28 оятида айтилган, агар биз Худони дунёдаги барча нарсадан кўпроқ севсак, биз «яшаймиз». Баъзи одамлар ўйлашадики, яхши яшаш бой бўлиш демакдир.
Лекин бу ундай эмас. Бойлик ҳеч қачон ҳали бахтли ва кўнгилни тўқ қилгани йўқ. Худо инсонни Унинг шуҳрати учун яратди ва бизнинг руҳимиз фақат руҳий қониқишга тўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон моддий бойлик билан эмас.Ўзингизни энг муҳим нарсада чекламанг. Худони бутун юрагингиз билан севинг ва У сизнинг ҳаётингизни мўл-кўл марҳаматлайди. Бир ёғоч ўймакори ҳақида болалар эртаги бор, у бола жуссасини ажойиб қилиб ёғочдан ўйиб ясаган.
У худди тирикдай эди. Ва уста уни Пиноккио деб атади. Уста ўз ишидан ғурурланарди, болани севарди, лекин бола севгига севги билан жавоб беролмасди. Агар уста бу жуссанинг ичига кичкина магнитофон ўрнаштирса нима бўлган бўларди? Балки уста юргизувчи пружина ўрната оларди ва бола ҳаракат қила оларди. Бу билан уста қониқармиди? «Энди мен биламан: менинг Пиноккиом мени яхши кўради», – деб айта олармиди.
Асло йўқ. Уста қониқмаган бўларди, чунки бола устага бўлган севгисини ифодалай олмасди. Механик сўзлар севгини изҳор эта олмайди. Эртакда кейинчалик айтилишича, бола қандайдир мўъжиза билан тирилади. Ва у устага ўз сўзлари билан: «Мен сени севаман» деди. Бу устани кўз ёшигача таъсирлантирди. Нимага? Чунки бола бу сўзларни мажбурий тарзда эмас, балки ўз хоҳиши билан айтди. Биз, бу ҳикоя – эртак эканлигини биламиз, лекин у Яратувчининг инсонни яратаётган вақтдаги ҳис-туйғуларини очиқ намоён қилади. Худо Инсонни мукаммал, гўзал ва энг қимматлиси – танлаш қобилиятига эга қилиб яратди. Худо инсонни яратди, бироқ устага ўхшаб – ёғоч бўлагидан эмас. Худо инсонни қандай яратди? У инсонга қандай фазилатларни мужассамлантирди? Худо бизни Ўзи билан мулоқат қилишимиз учун тирик қилиб яратди. Хайр саломат бўлинг.