Ассалому алайкум азиз дўстлар, фақат билим шогирдларни Раббийга яқинлаштиришда давом этди. Шогирдларидан бири бўлган Тўма, у ишонган Исонинг ўлимидан бутунлай изтиробга тушган эди.
Бир тун ичида у иккиланишга ва қайғуришга тушди. У Масиҳнинг ўликлардан тирилиш ҳақиқатини тан олишдан бош тортди. Лекин Тўмага Раббимизнинг Ўзи зоҳир бўлганида Тўма Унинг олдида тиз чўкди ва деди:
«Эй, менинг Раббим ва Худойим!» Айнан ушбу шахсий билим уни ўзининг Раббига яқинлаштирди. Бутрус тоғда Исонинг қиёфаси ўзгарганида Унинг бутун шуҳратини кўрди.
Худо унга Ўз Ўғлининг ҳақиқий табиатини кўрсатди. Исо Бутрусдан уч марта бошқаларга ёрдам беришини сўради. Бутрус эса Масиҳнинг номини куч ва ҳокимият билан гапирди.
Шундай бўлса ҳам у Худо севгисининг кучини ҳам буюклигини ҳам билмасди. У Худо севгиси – ирқ ва тана рангидан қатъий назар барча одамлар учунлигини билмасди.
Худо Бутрусни нафақат Корнилийнинг уйига бориш учун ундади. Бу нарса то Худо иккиюзламачи эмаслиги очилгунича давом этди. Шундай қилиб, Масиҳ билан биргаликдаги давом этувчи тажрибангиз яъни Уни эшитиш, У билан гаплашиш орқали шогирдлар ҳақиқатдан Уни таниб-билишди.
Биз ҳам хушхабар тарқатишдан олдин, худди шундай йўл билан Масиҳни таниб-билиб олишимиз керак. Масиҳ учун қилган хизматимизнинг натижасини кўришимиз учун, бизга куч керак.
Масиҳ хизматини бошлашидан олдин Унга Муқаддас Руҳнинг кучи берилган эди. Масиҳ Ўз шогирдларининг қийинчиликларга дуч келишини ва уларга куч кераклигини билар эди.
Уларни қолдириб Отасининг ёнига кетишидан олдин У шундай деди: «Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, … Менинг шогирдларим бўласизлар».
Муқаддас Руҳ бизга куч ва ботирлик бериш учун юборилган. У бизга Масиҳ ҳақида шахсий хушхабарчилигимизда ёрдам беради. Масалан биз студентлик пайтларимиз дам олиш кунлари гувоҳлик бериш учун чиқардик.
Жамоатлар ўсаётганини ва кўплаб янги Жамоатлар очилаётганини кўрардик. Бу Муқаддас Руҳнинг кучи билан содир бўлди. Сиз бундай деб савол беришингиз мумкин: «Муқадас Руҳга қандай тўлишим мумкин?»
Шунчаки юрагингизни Раббимизнинг олдида очинг, ўзингизнинг заиф эканлигингизни ва хушхабар тарқатиш хоҳишингизни Унга айтиб беринг холос. Азизлар шу жойда мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.