2:49

Шогирдликнинг асослари нима?

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирдлик жамоат ҳаётининг марказида бўлиши керак, чунки жамоатнинг меросли “маҳсулоти” бу шогирд, деб аталган ҳосил келтирадиган имонлидир. Бу дастурда биз айтган шогирдларни тарбиялаш Масиҳнинг талаби бўлган айнан инжилий насиҳатдир. Буюк топшириқни муҳимлиги устида бирорта инжилий имонли тортишолмайди. Бу топшириқ жамоатнинг кун тартибидан олиб ташланмайди. Жамоатнинг ушбу мухим вазифаси ҳақида ҳеч қандай англашмовчилик бўлмаслиги керак. Унинг бурчи – Хушхабар айтиш, бутун жаҳонга хушхабар етказиш, осмонни тўлдириш. Жамоатнинг асосий вазифаси ҳақидаги Масиҳнинг охирги ва энг муҳим сўзлари унинг хизматини марказий ўрнидадир.

Хазрати Исонинг қайта тирилганидан кейин Унинг мурожаатини Юҳанно хушхабарининг 20-бобида топамиз: ”… Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман”. Марк хушхабарининг 16-бобида “… Бутун жаҳон буйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар. Ким ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади”; Луқо хушхабарининг 24-бобида эса “… Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим. Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз”. Ҳаворийлар фаолияти китобининг 1-бобида эса қуйидаги оятлар келтирилган “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шогирдларим бўласизлар”.

Ана шу тўртта насиҳатлардан битта хулоса қилса бўлади: “Ҳамма ерларга боринг ва ҳар кимга Хушхабар айтинг. Худованд амри билан юборилган аломат ва мўъжизалар билан Худаванднинг ишини тасдиқлаб, Руҳ кучида хизмат қилинг. Ҳар кимга шахсан етказинг. Ўз уйингиздан бошланг ва бутун дунё бўйлаб Хушхабар етказинг”. Буюк топшириқни яна бир бор тилга олсак: “…Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.

Бу оят уч муҳим ишни бажаришга таклиф этади – боришга, чўмдиришга ва ўргатишга. Боринглар — бу келишган сифатдош мулоҳазали маънода “бораётиб” деган тушунча бўлади. Бу контексдаги амрни “сиз боришингиз керак”, деб қабул қилмаслик лозим. Масиҳ шуни фараз қиладики, бу дунёни имонга келтириш уйда ўтирувчилар учун эмаслигини шогирдлар усиз ҳам англашади.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top