2:49

Шогирднинг шаклланиши

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Агар одам шогирд бўлиб шаклланмай, туғилганида эди, унда у руҳий уйғониш пайтидан бошлаб Исо қўйган талабларни қондирилишига риоя қилиши керак. Бу ҳусисиятлар пишиб етилмайди, улар шогирдда алла қачон бошланишида бўлиши керак. Шундай қилиб, Исо билан бўлиш, Уни эшитиш, муносиб ҳосил келтириш, Худони улуғлаб, хурсанд бўлиб, бир-бирини севишга уйғонишдан кейинги ҳаётдан амал қилишни бошлаш керак (Юҳ. 15:7-17). Шогирдларнинг қадриятлари Луқонинг Мактубида (14:25-35) Исо тасвирлаганига мос келиши керак. Улар содиқлик билан Инжил учун ҳамма нарсадан воз кечиб, Масиҳ ортидан боришлари керак (Лқ. 9:23-25).

Агар шогирд бўлиб шаклланмай, туғиладиган бўлса, унда бу фазилатлар вақт давомида ҳақиқатдан янги туғилган одамларнинг 100 фоизида ривожланади. Демак, ҳар бир масиҳий Масиҳнинг янги шогирдлар орттирувчи руҳий соғлом эргашувчиси бўлиши керак. Агар инсон шогирднинг суратига мос келмаса, унда уни масиҳий, деб ҳисоблаб бўлмайди.

Агар шогирд бўлиб шаклланмай, туғиладиган бўлса, демак, унда масиҳий жамоатларда номасиҳийлар кўпроқ. Энг оптимистик ҳисоблаш бўйича инжилий масиҳийларнинг йиғилишида 25 фоиздан камроқ шогирдлик намуналарини қониқтирадиган имонлилар топилади. Юқорида айтилганидек, доимий равишда жамоатга борувчи масиҳий имонлилар орасида фақат 7 фоизи у ёки бу масиҳий тайёрлов курсидан ўтишган ва 2 фоизигина Исо Масиҳга битта бўлса ҳам инсонни келтиришган. Қоида бўйича, шогирдлар Хушхабар айтганда қайта тикланишади. Агар “шогирд бўлиб шаклланмай, туғилади” деган илоҳиётшунослик таълимотни қабул қилиб, Исо шогирд ҳақида берган таълимот билан боғласа ва шундан кейин замонавий инжилий жамоатга тегишли объектив фактларни кўриб чиқса, унда хавотирли натижалар келиб чиқади. Инжилий имонлиларнинг камида 75 фоизи ҳақиқий масиҳийлар эмас, чунки улар Масиҳ шогирдга нисбатан берган қоидага мос келмайди.

“Шогирдлар туғилади, шаклланмайди” деган илоҳиётшунослик ақидаси кўп зарарли оқибатларга эга. Баъзи жойларда бу таълимотни қабул қилишади, чунки бу ақидани Исо шогирдликка берган қоидалар билан бир қаторга қўйишмайди. Шу қаторда бир нарса маълум бўладики, бу илоҳиётшунослик таълимоти аслида ишлар билан қутқарилиш таълимотидир. У қутқарилиш учун талаб қилинадиган нарсаларнинг рўйҳатига қўшилади. Қутқарилиш ишида Масиҳга бўлган фақат имон эмас, лекин шогирднинг суратига тўлиқ ўхшаш керак экан. Токи сиз ўзингизни бутун жаҳонга хушхабар етказишга бағишламасангиз, токи далаларда оқариб, етилган ҳосилни йиғувчиси бўлмагунингизча, ҳаётингизда ҳамма нарсани аҳлат, деб ҳисобламасангиз, Исонинг сўзига биноан, Унинг шогирди бўла олмайсиз (Лқ. 14:25-35); демак, қутқарилишдан маҳрумсиз.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top