2:54

Либос танани яширишгами ёки кўз-кўз қилишга?

MP3

Ассалому алайкум. Аёлларнинг қандай кийиниши ҳақидаги ўй-хаёллар ҳар доим ҳам ўз даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Аммо либос танлаш ҳеч қачон бугунгидай кўпчиликни ташвишга соладиган муаммога айланмаган бўлса керак. Зеро, ҳеч бир даврдаги кийимлар аёл қоматини бугундай “яққол” акс эттирмаган.
Ҳазрат Жалолиддин Румий айтганларидек, “беадабнинг ёмонлиги фақат ўзигагина эмас, бошқаларга ҳам зарар етказади”. Маълумки, ибтидода кийимлар ҳам оддий эди. Кейинчалик инсон кибрни кашф этди. Шунинг билан кийимлар ҳам ўзгара борди. Аста-секин либоснинг вазифаси теранлашди. Энди одамлар модага қараб кийина бошладилар. Бефарзандлик сабаби ёки либос ортидаги хавф. Таассуфки, айрим Ғарб давлатларида кийим танани яшириш эмас, намойиш этиш воситаси бўлиб қолмоқда.

Эркаклар потенциали айнан шу аёллар ҳаракатлари орқали сусайиб бормоқда. Бунга Европа жамиятларидаги аҳоли кўпайишининг камайиб бораётгани ҳам мисол бўлади. Мана мисол учун, германиялик оилаларнинг сезиларли қисми фарзандсиз ўтмоқда. Бу ҳолатни бошқа давлатларда ҳам кузатиш мумкин.. Гарчи инсон ҳуқуқларига тўғри келмаса-да, кийинишни тартибга тушириш керак. Шундагина Европа яна тарихдаги муваффақиятларига эришади”. Дарҳақиқат, ғарблик олимнинг фикрлари шундай. Бу ҳолат Франциядан бошқа давлатларда ҳам кузатилади. Бир неча йил олдин, Англияда эркаклар намойишга чиқишди. Уларнинг талаблари аёлларнинг либослари билан боғлиқ эди. Ҳатто намойишчилар эркак ва аёлларнинг алоҳида транспорти бўлишини ҳам талаб қилдилар. Мутахассислар фикрича, аёлларнинг яланғоч баданини кўп томоша қилиш простата безининг саратон касаллигини келтириб чиқарар экан.

Демак, цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Бу сўзларни машҳур шифокор, Россия Фанлар академияси маданиятшунослик институти катта илмий ходими, “Стресснинг руҳий антропологияси” деб номланган монмументал тадқиқот муаллифи, академик Леонид Китаев-Смик айтмоқда. Академик яна шундай дейди: “Сўнгги ўн йилликлар давомида аденома ва простата раки билан касалланиш европача, америкача цивилизация ҳукм сурган мамлакатлардаги эркакларни эпидемия каби қамраб олди. Асримизнинг бошига келиб, эркакларнинг 40 фоизида аденома учраган бўлса, 40 ёшдан ошганларнинг ярми бу касалликка чалинган. АҚШлик патологоанатомлар 60 ёшдан ошиб вафот этган эркакларнинг 80 фоизида простата раки бўлганлигини аниқладилар.

Бошқача қилиб айтганда, уларнинг кўпчилиги бу касалликнинг фожиали, азобли оқибатларини кўриб улгурмай ўлиб кетишган.” Академикнинг фикрича, айрим мамлакатларда сўнгги ўн йилликлар давомида аёлларнинг қадди-қоматини, жисмоний гўзаллигини – илмий тил билан айтганда, иккиламчи жинсий белгиларини бўрттириб турувчи ёки очиқ кўрсатувчи кийимлар урф бўлди. Ғарбнинг бой ва ривожланган халқлари камайиб кетаётганининг сабаби ҳам шунда. Аёлларни ечинтирувчи мода кўпгина миллатларни ҳалокат сари етакламоқда. XXI асрнинг кўпчилик аёллари эса ўзининг либсолари билан том маънода эркаклар саломатлигига қабр кавлаётир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top