3:33

Йиқилганда курашиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Нажотга эришиш осон, бироқ бу йўлда Худо билан бирга юриш гуноҳкор танага эга бўлган масиҳий учун осон эмас. Албатта, душманимиз бизга тузоқ қўйишга йиқитишга ҳаракат қилади. Буни англаган ҳолда, шундай пайтларда нима қилиш кераклиги ҳақида гаплашамиз. Бу суҳбатимиз ўзларида кичик ва арзимас гуноҳи борлигига ишонадиган одамлар учун эмас. Агар муқаддаслик бўйича ўзингизга аъло ёки ўртача баҳо қўйсангиз, демак ҳозир сиз эшитадиган нарсалар сизга таъсир қилмаслиги аниқ. Сизнингча ёки одамларнинг фикрича, энг шармандали ва оғир гуноҳ нима? Зино дейсизми? Бу суҳбат шундай гуноҳ қилганидан кейин тушиб қолган тузоғидан туриб, афсусдан кўз ёшлари кийимларини ҳўл қилаётган инсонлар учун, Худонинг хизматчиси бўла туриб, ўз оиласида болаларига ноҳақ бақирган ота учун, Муқаддас Китобни ўрганиш институтида ўқиётган ва ҳозир кечаги ичкиликдан кейин нима бўлганини эслай олмай, боши оғриб уйғонган талаба учун, кеча оқшом оқсоқоллар йиғилишида ёлғон гапирган оқсоқол учун мўлжалланган.

Narrator 2 Хуллас, бугунги суҳбатимиз гуноҳ билан курашиб, ҳолдан тойган ҳамма учундир. Мақсадимиз, энг аянчли муваффақиятсизликларингизга ҳам умидсизликка тушмасдан қарай олинг. Журъат этувчи айбдор ким? Келинг, ҳозир шу ҳақида гаплашамиз. Илоҳиётшунос Жон Пайпер Михо пайғамбарнинг китобини ўқиб, “журъатли айбдор, синишдан кейинги жасурлик, дадил пушаймон”, каби ибораларни кашф этади. Бу сўзлар бизга йиқилган пайтимизда қандай курашиш кераклигини ўргатади. Михо пайғамбар шундай дейди, “Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни, умид ила кутаман нажоткорим Худони. Албатта эшитар Худойим мени. Халқ Эгамизга юз буради, ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, менга нур сочар Эгам.

Narrator 1 Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади, менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, мен кўраман Худонинг адолатини. Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, энди сиз шармандайи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби. ” (Михо 7:7-10) Гуноҳ қилиш ва кейин зудлик билан тиз чўкиб, “Худойим, менга, гуноҳкорга раҳм-шафқат қил”, деб айтиш мантиққа мос эмас. Биз қандайдир тарзда гуноҳларимиз учун тўлов тўлашимиз керак, фақат озгина деган сохта ишонч юракларимизда яширинган. Лекин тавба тиз чўкиб ўзини камситиш эмас. Сиз гуноҳингиз ёмон эканлигига, Худога исён эканини англаганингизда тавба қиласиз ва ожиз гуноҳкорга ҳар қандай яхшилик қила оладиган ягона шахс томон қочасиз.

Narrator 2 Шунинг учун, сиз гуноҳ қилганингиздан кейин бир ҳафта ўтиб, тиз чўкиб ўзингизни камситмасдан, бунинг ўрнига “гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келган” Нажоткорга зудлик билан югуриб боринг. Михо пайғамбар китобида ёзилишича, ҳатто энг ёмон аҳволимизда ҳам, тавба қилувчи гуноҳкорларни рад этмайдиган Худо жаннатда туради. “Унга қара”, деб айтади пайғамбар, “қанча эртароқ бўлса, шунча яхши!” Шайтон сизни васвасага солишни, тузоққа илинтиришни ва сизнинг айбингиз билан устингиздан кулишни яхши кўради. У сизни ўз қайғу ботқоғингизда шалпайиб ётганингизни кўришдан қувонади. У муваффақиятсизликни ўз номингиз сифатида қабул қилишингизни истайди. Михо пайғамбар эса, “Эгамизни чақир, бу ёлғонларга ишонма” дейди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top