3:35

Вақт Қобиғида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ёдингизда бўлса, аскарларга Исо Масиҳни ҳақорат қилиш буюрилмаган эди. Аммо улар шундай қилишни танлашди. Аскарларнинг Исонинг юзига тупуришини бизнинг фосиқлигимизга ўхшатса бўлади. Аммо Исо бизнинг бу фосиқлигимизни нима қилганини биласизми? Уларни хочга олиб борди. У пайғамбар орқали шундай деган: “Ҳақорат, тупуришлардан юзимни яширмадим” (Ишаё 50:6). Кейинроқ Унинг юзи қонга беланди, бу эса бизнинг гуноҳларимизнинг ҳақи эди. Худо бошқача йўл тутиши мумкин эди. Худонинг режасига кўра, Исога томоғини ҳўллаб олиши учун шароб беришди, бироқ юзини артиб олиши учун нега сочиқ беришмади? Шимон Исонинг хочини кўтариб борди, лекин Унинг юзини артиб қўймади. Фаришталар ҳам Ундан бир дуо узоқликда эди. Улар Исонинг юзидаги тупукларни артиб қўя олмасмиди? Улар буни қила олишарди, лекин Исо уларга рухсат бермади.

Narrator 2 Унинг қўлларига қоқиш учун мих танлаган аскар ҳам фосиқликни танлади. Найза ҳамда шимгич билан бирга У туфлашларига ҳам чидади. Нима учун? Эҳтимол, У маҳлуқдаги гўзалликни кўргандир. Исо биз билан ўрин алмашди. Биз лаънат остида эдик, лекин Масиҳ биз билан ўрин алмашди ва Ўзини лаънат остига қўйди. Биз солиҳ қиёфасига киришимиз учун бегуноҳ Зот гуноҳкор қиёфасига кирди. Калом инсон бўлди, орамизда яшади. У иноятга ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди. (Юҳанно 1:14) Зотан, сизлар ота-боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Масиҳ Худонинг бенқсон қурбонлик Қўзисидир. Худо Масиҳни дунё яратилишидан олдин бу хизмат учун тайинлади. Энди бу охирги кунларда эса Уни сизлар учун зоҳир қилди. 1 Бутрус 1:18-20

Narrator 1 Исонинг келишидаги энг ҳайратланарли нарса нима бўлганини биласизми? Исонинг инсон қиёфасига киришининг энг ажойиб томонини биласизми? У нафақат тақвимни боқийликка алмаштирди. Зотан, бундай алмаштириш эътиборга лойиқ. Калом Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ, деб айтади (Аюб 36:26). Биз илк тўлқин қирғоққа қачон урилганини ёки осмондаги илк юлдуз қачон учганини аниқлашимиз мумкин, бироқ Худо қачон Худога айланганини ҳеч қачон била олмаймиз. Худо мавжуд бўлмаган пайт ҳеч қачон бўлмаган, чунки У абадийдир. Бироқ, Исо ер юзига келганида буларнинг барчаси ўзгарди. У осмонда ҳеч қачон эшитмаган иборани, яъни “Сенинг вақтинг тугади”, деган сўзни илк бор эшитди. Самовий Марварид ўттиз уч йил давомида вақт деб аталмиш қобиқда яшади.

Narrator 2 Исонинг инсон қиёфасига киришининг нимаси энг ажойиб эканини кўришни истайсизми? Исонинг танада яшаганида, деб ўйлашингиз мумкин. Қачонлардир У чегара билмас Руҳ эди, кейин тана ва қонга айланди. Шоҳ Довуднинг бу сўзлари ёдингиздами? “Сенинг Руҳингдан қочиб, қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам қоча оламан?! Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан! Ўликлар диёрига тушсам ҳам, Сен ўша ердасан! Саҳарнинг қанотларини олиб парвоз қилсам, денгизнинг энг узоқ четларига ўрнашсам, ҳатто у ерда ҳам қўлларинг мени етаклар” (Забур 138:7-10). Биз “Худо қаерда?”, деб сўраганимизда, худди “сув қаерда?” деб сўраган балиққа, “ҳаво қаерда?” деб сўраган қушга ўхшаб қоламиз. Худо “бир денгиздан иккинчисига қадар, ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади” (Забур 71:8). Худо мавжуд бўлмаган жойнинг ўзи йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top