Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Тиконларни тасаввур қилишнинг ўзи ёқимсиз. Тиконлар гуноҳнинг оқибати. Бизнинг юракларимиз тиканлардан иборат мана шу тиканзорга ўралашиб қолган. Бироқ, Исонинг юраги ўралашиб қолмаган эди. У ҳеч қачон гуноҳнинг ниши билан яраланмаган. Сиз билан биз ҳар куни дуч келадиган муаммоларга У ҳеч қачон дуч келмаган. Ташвишми? У ҳеч қачон ташвишланмаган! Айбми? У ҳеч қачон айбдор бўлмаган! Қўрқувми? У ҳеч қачон Ҳудонинг ҳузуридан узоқда бўлмаган! У бизнинг ўрнимизга гуноҳга айланмагунича ҳеч қачон гуноҳнинг мевасини билмаган.
Бу ҳодиса содир бўлганида ўрмонни зулмат қоплаганидек, гуноҳнинг барча ҳислари Уни қамраб олди. У ташвишни, айбдорликни ва ёлғизликни ҳис қилди. Наҳотки сиз Унинг: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?” (Матто 27:46) – деб қилган илтижосида буни ҳис қилмасангиз? Бу солиҳ инсоннинг илтижоси эмасди. Бу гуноҳкор инсоннинг ноласи эди.
Narrator 2 Бу илтижо Унинг ер юзига келишидаги энг ажойиб жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бироқ, бундан ҳам ажойиброқ жиҳатларни айтишим мумкин. Уларнинг нима эканини билишни истайсизми? Унинг ер юзига келишидаги энг ғаройиб жиҳат нима эканини билишни хоҳлайсизми? Худога қарши чиқиш тиканларга (гуноҳга) сабаб бўлади. “Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор” (Ҳикматлар 22:5). Исо ҳатто ёмон инсонларнинг ҳаётини тиканзор билан таққослаган. Соҳта пайғамбарлар ҳақида У шундай деган: “Уларнинг кимлигини қилган ишларидан билиб оласиз. Ахир, тиканзордан узум, янтоқдан анжир бўлмайди-ку!” (Матто 7:16). Гуноҳнинг меваси – учли, ўткир, санчиладиган тикандир. Эҳтимол, сизга савол беришдан олдин тиканлар ҳақидаги фикрни яна бир бор таъкидлайман, эҳтимол сиз ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб кўрмагандирсиз: агар тиканлар гуноҳнинг меваси бўлса, Масиҳнинг бошига кийдирилган тиканли тож Унинг юрагига санчилган гуноҳларимизнинг меваси эканини ифодаламайдими?
Narrator 1 Гуноҳнинг меваси нима ўзи? Инсон гуноҳларининг тиканзорига яқинроқ келиб, тиканига қўлингизни текказинг. Уят, қўрқув, шармандалик, ҳафагарчилик, ташвиш. Бизнинг юракларимиз тиканлардан иборат мана шу тиканзорга ўралашиб қолмаганмиди?
Бироқ, Исонинг юраги ўралашиб қолмаган эди. У ҳеч қачон гуноҳнинг ниши билан яраланмаган. Сиз билан биз ҳар куни дуч келадиган муаммоларга У ҳеч қачон дуч келмаган. Ташвишми? У ҳеч қачон ташвишланмаган! Айбми? У ҳеч қачон айбдор бўлмаган! Қўрқувми? У ҳеч қачон Ҳудонинг ҳузуридан узоқда бўлмаган! У бизнинг ўрнимизга гуноҳга айланмагунича ҳеч қачон гуноҳнинг мевасини билмаган.
Бу ҳодиса содир бўлганида ўрмонни зулмат қоплаганидек, гуноҳнинг барча ҳислари Уни қамраб олди. У ташвишни, айбдорликни ва ёлғизликни ҳис қилди.
Narrator 2 Наҳотки сиз Унинг: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?” (Матто 27:46) – деб қилган ибодатида буни ҳис қилмасангиз? Бу солиҳ инсоннинг ибодати эмасди. Бу гуноҳкор инсоннинг ноласи эди. Сиз ўз ҳатоларингизнинг, ожизликларингизнинг рўйхатини туза оласизми? Бу руйхатни кимга кўрсата оласиз? Албатта, ҳеч кимга кўрсатишни истамаймиз. Худовандда ҳам бизнинг ожизликларимиз рўйҳати бор эди, аммо У бу рўйхатни Ўз қўли билан яширди. Қўлидан оққан қон билан бўяди. Бизга қарши айбловни бекор қилди. Хочга олиб келиб михлади. Мана шунинг учун ҳам Уни михлашаётганларида қаршилик қилмади. Бизнинг тиконларимиз Уни хочга боришга мажбур қилди. Гўлготага ташланган ҳар бир қадами билан Исо Масиҳ бизни севишини кўрсатди.