3:38

У михни танлади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар билсангиз Исонинг Ўзи михни танлади. Шунинг учун, Исонинг қўллари очиқ ҳолда эди. Агар аскар сусткашлик қилганида, Исонинг Ўзи болға билан михни қоққан бўларди. Ахир, У мих қоқишни яхши биларди. Дурадгор сифатида буни қандай бажариш кераклигини яхши биларди. Нажоткор сифатида эса, бу нимани англатишини ҳам биларди. Михнинг вазифаси сизларнинг гуноҳларингиз Унинг қони ҳамда қурбонлиги орқали ювилиши керак бўлган жойга михлаш бўлганини У яхши биларди. Шунинг учун, Исонинг Ўзи болғага ёрдам бериб юборди. Денгиздаги тўфонни тинчитган ўша қўл – сизнинг гуноҳларингизни ювди. Маъбадни тозалаган ўша қўл – сизнинг юрагингизни поклади. Бу қўл – Худонинг қўли. Бу мих – Худонинг михи. Исо мих учун қўлларини очганида осмон эшиклари сиз учун очилди. Баъзан биз шартли белгиларни сезмай қоламиз.

Narrator 2 Тақдиримизни яратган Зот бизнинг умидсиз тентакликларимизни яхши билади. Айрим пайтларда шартли белгиларни сезмай қолишимизни Худо яхши билади. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам У бизга уларни етарли миқдорда бергандир. Ёмғирдан кейин пайдо бўладиган камалак Худонинг аҳдини билдиради. Суннат эса Худонинг танланганларини, юлдузлар Худонинг катта оиласини билдиради. Ҳатто бугунги кунда ҳам биз янги аҳд жамоатларида рамзлардан фойдаланамиз. Қутлуғ Кечлик – Унинг ўлимини, чўмдирилиш эса – руҳан қайта туғилишимиз рамзи ҳисобланади. Бу рамзларнинг ҳар бири чуқур руҳий ҳақиқатни англатади. Бироқ энг таъсирли, қўл билан учта тилда ёзилган ёзув хочда мужассам. Пилат ёзув ёзиб, хочга илиб қўйган эди. Унда: ЯҲУДИЙЛАР ШОҲИ, НОСИРАЛИК ИСО, деб ёзилганди. Бу ёзувни кўплаб Яҳудийлар ўқишган, чунки Исо хочга михланган ўша жой шаҳардан унча узоқ эмасди.

Narrator 1 Ёзув эса орамий, лотин ва юнон тилида ёзилган эди. Яҳудий руҳонийлари Пилатга: Яҳудилар Шоҳи, деб ёзманг, Ўзи айтганидек, Мен Яҳудилар Шоҳиман, деб ёзинг дейишди, лекин Пилат: Мен қандай ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, деди (Юҳанно 19:19-22). Ёзувли тахтачани нима учун Исонинг боши устига илиб қўйишди? Тахтачада ёзилган сўзлар нима учун яҳудийларни жаҳлини чиқарди ва нима учун Пилат бу ёзувларни ўзгартиришни истамади? Нима учун сўзлар учта тилда ёзилган эди ва нима учун бу тахтача тўрттала Хушхабарда ҳам тилга олинган? Келинглар, бу саволга жавоб бўлиши мумкин бўлган барча жавоблар орасидан биттасига диққатимизни қаратамиз. Бу бир парча ёғоч бўлаги Худонинг садоқати ифодаси бўлса-чи? Бутун дунёга Ўз Ўғли ҳақида билдириш истагининг рамзи бўлса-чи? Худо Ўз ҳабарини сизларга етказиш учун барча керакли ишларни қилишини эслатиб ўтамиз.

Narrator 2 Бу ёзув Худонинг Хушхабарни бутун дунёга етказиш истаги ҳақида иккита ҳақиқатни очиб беради, деб ўйлайман. Бу рамз дарҳол ўз самарасини берганига эътибор беринг. Қароқчининг жавоби ёдингиздами? Ўлимидан бир неча дақиқа олдин, азоб ичида у бошини буриб: “Ё Раббий, Шоҳлигинга кирганингда мени эслагин”, деди (Луқо 23:42).

Эътимол, у Исо қандай таълим берганини эшитгандир. Эътимол, Исонинг айтган сўзларини яхши билгандир. Ёки бўлмаса, “Яҳудийлар Шоҳи, Носирали Исо”, деб ёзилган тахтачани ўқигандир. Қароқчи бошига оғир ташвиш тушганини билган. У бошини буриб, шоҳона эълонни ўқийди ва шоҳдан ёрдам сўрайди. Менимча, ҳаммаси шундай бўлган. Демак, бу ёзув хоч ҳақидаги хабарни эълон қилиш учун ишлатилган илк жиҳоз бўлган.

Бу ҳам биз эътибор қаратишимиз керак бўлган бир белгидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top