3:32

Муқаддас Хона

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадимги яҳудийлар учун Энг Муқаддас хонасига кириш бу ҳозирги замонда биз учун президент ҳузурига киришни англатган. Агар сизга Оқ уйдаги Думалоқ хонага киришингиз мумкинлигини айтишса, бошингизни чайқаб: “Ҳа, албатта, мени у ерда кутишяпти-ку!”, — деб истеҳзоли кулган бўлардингиз. Ана энди, шу ишончсизлигингизни мингга кўпайтиринг, шунда яҳудийларга кимдир Энг муқаддас хонага кириши мумкинлигини айтганида, улар ўзларини қандай ҳис қилганликларини англаб етасиз. “Ҳа, албатта, киришимга руҳсат беришади!” Олийруҳонийдан бошқа ҳеч ким Энг муқаддас хонага кира олмасди. Ҳеч ким. Ичкарига кириш – ўлиш, дегани эди. Ҳоруннинг икки ўғли қурбонлик келтириш учун Энг муқаддас хонага кирганида ҳалок бўлишган (Левилар 16:1,2). Парда аниқ қилиб шундай деган: “Мана шу ергача келиш мумкин, у ёғига мумкин эмас!”

Narrator 2 Муқаддас Каломда шундай ёзилган, «Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз. Чунки Исо биз учун янги йўлни очиб берди. У Чодирдаги парда орқали, яъни Ўз танаси орқали ҳаёт сари етаклайдиган йўлни очди.» Бу учта сўз: “парда – Ўз танаси”, деган сўзлар илк бор ўқиётганлар учун портлашга ўҳшайди. Муаллифнинг сўзларига кўра, парда бу Исо. Масиҳнинг танаси билан нима содир бўлган бўлса, парда билан ҳам шундай бўлган. Унинг танаси билан нима содир бўлди? Унинг танаси йиртилиб кетган. Қамчи зарбидан ва тиканли тождан йиртилган. Хочнинг оғирлигидан ва ўткир михлардан йиртилган. Лекин Унинг йиртилган танасидан даҳшатга тушиш орқали биз очилган буюк эшикни топамиз.

“Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди-ю, жон берди. Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди” (Матто 27:50,51).

Narrator 1 Парда – маъбаддаги оддий парда эмасди. Бу парда Энг муқаддас хонага кираверишда осилган парда эди. Ёдингизда бўлса, Энг муқаддас хона маъбаднинг бир бўлаги бўлиб, у ерга ҳеч ким кира олмасди. Сажда қилмоқчи бўлган яҳудийлар маъбаднинг ҳовлисига кириши мумкин эди, Муқаддас хонага эса руҳонийлар кира олардилар. Энг муқаддас хонага эса, фақат олийруҳоний йилда бир марта кириши мумкин эди. Бошқа ҳеч ким. Нима учун? Чунки Илоҳий улуғворлик, Худонинг улуғворлиги ўша жойда эди. Парда билан ажратилган Энг муқаддас хона бир ярим минг йил нима ҳақида гапирган? Жавоби оддий. Худо муқаддас ва биздан ажралган ҳамда бизга қўшилмайди. Ҳатто Мусога шундай айтилган: “Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди”. Худо – муқаддас, биз эса гуноҳкормиз, бизнинг орамизда масофа бор. Бу бизнинг муаммомиз эмасми? Худонинг яхши эканини биламиз.

Narrator 2 Биз ўзимизнинг яхши эмаслигимизни ва Худодан узоқда эканимизни ҳис қиламиз. Аюбнинг айтган сўзлари бизга ҳам тегишли: “Иккимиз орамизда ҳакам йўқки, бизни ажрим қилса” (Аюб 9:33). Энди ҳакам бор! Исо бизни Худодан ажралган ҳолда ташлаб кетмади. Ҳа, Худо муқаддас. Ҳа, биз гуноҳкормиз. Бироқ, Исо бизнинг воситачимиз. “Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги воситача ҳам ягонадир. Бу воситачи Исо Масиҳдир” (1 Тимўтий 2:5). Худо билан бизнинг орамизда турган парда Исо Масиҳ эмасмиди? Ахир, Унинг танаси йиртилмадими? Инсониятнинг шавқатсизлигидек кўринган ҳодиса аслида Худонинг иродаси эди. Матто шундай дейди: “Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди-ю, жон берди. Шунда Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди” (Матто 27:50,51).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top