Narrator 1 Ассалому алайкум. Исо Масиҳ жон берганида Маъбаддаги Муқаддаслар Муқаддасига олиб кирадиган парда ҳам йиртилди. Гўё Самовий қўллар шу вақтни кутиб, пардани ушлаб тургандай эди. Парданинг ўлчамига эътибор беринг: баландлиги ўн саккиз метр, эни тўққиз метр. Қачонлардир бу парда бутун бўлган, кейинги лаҳзада эса юқоридан пастгача йиртилиб кетди. Кечикмади. Шу заҳоти йиртилди. Парданинг йиртилиши нимани англатади? Яҳудийлар учун бу Энг муқаддас хона билан уларнинг ўртасида ҳеч қандай тўсиқ қолмаганини билдиради. Худо билан инсонлар орасида воситачилик қилувчи руҳонийга ҳожат қолмаганди. Гуноҳлар кечирилиши учун қурбонлик келтиришга ҳам ҳожат қолмаганди. Биз учун-чи? Парданинг йиртилиши биз учун нимани англатади?
Энди исталган кунда, исталган вақтда Худонинг ҳузурига кириш ҳуқуқига эгамиз. Худо бизни Ундан ажратиб турган тўсиқни олиб ташлади.
Narrator 2 Гуноҳ туфайли тўсқинлик борми? Йўқ. Чунки У пардани олиб ташлади. Лекин биз яна тўсиқлар қўйишга мойилмиз. Маъбаддаги парда олиб ташланган бўлса ҳам, қалбимизда парда бор. Соатнинг чиққиллаши каби қалбимизда ҳам мунтазам ҳатолар бўлади. Ҳар доим бўлмаса ҳам кўпинча ҳатоларимиз бизни Худодан узоқлаштиришига қўйиб берамиз. Ҳу, буни ўз истагимиз билан қиламиз. Баъзида билиб туриб гуноҳни танлаймиз. Кейин эса, бизнинг нопок қалбимиз бизни Худодан ажратиб турувчи пардага айланади. Натижада эса, биз Устозимиздан қочиб юрамиз. Агар уйингизда ит бўлса, уларнинг эгасининг борлигида ва йўқлигида ўзларини қандай тутишини биласиз. Баъзи ақлли итлар ахлат челагини титиш мумкин эмаслигини билади. Лекин уйда ҳеч ким бўлмаганида, ахлат челагида емиш бўлса, васваса ҳам юқори бўлади. Ит уни топиб, байрам қилишни бошлаб юборади.
Narrator 1 Биз ҳам одатда шундай – итга ўхшаб ҳаракат қиламиз. Гуноҳ қиламиз ва гуноҳ қилганимизни англаб, Худонинг олдига яқинлашишга уяламиз. Уят бизни Ундан узоқ туришга ундайди. Масиҳий бўла туриб қандай қилиб бу ишга қўл урдинг, деб айблайди виждонимиз. Бироқ, Худо сиздан ранжимайди. У сизнинг ҳатоларингизни ҳал қилган.
Қаердадир, қачондир, қандайдир йўл билан сиз ахлат челагини титгансиз ва Худодан ўзингизни олиб қочгансиз. Сиз ўзингиз билан Ота ўртасида гуноҳ пардаси бўлишига йўл қўйгансиз. Яна қачондир У билан яқинликни ҳис қила олишингизга шубҳа қилгансиз. Йиртилган парда сиз буни қила олишингиз ҳақида айтади. Худо сизни таклиф қилмоқда. Худо сиздан қочмайди. Худо сизга қаршилик қилмайди. Парда йиртилди, эшик очилди ва Худо сизни бу эшикдан киришга таклиф қилмоқда. Виждонингизга ишонманг. Хочга ишонинг. Қон тўкилди ва парда йиртилди. Сиз Худонинг ҳузурига таклиф қилингансиз.
Narrator 2 Афсуски, бу ҳақида билсак ҳам, Худонинг ҳузурига боришга журъатимиз етмайди. Шу уят, қурқув, ўзимизга кафолат беролмаслик ҳисси, ҳаммаси сизни Худодан узоқлаштиради. Аслида бу душманимиз шайтоннинг ёлғонларидир. У шу йўл билан Худо фарзандларини Худодан узоқ тутишга ҳаракат қилади. Биз эса унинг ёлғон тузоғига илиниб қоламиз. Тасаввур қилинг, ота хато қилган фарзандини кечирмайдими? Албатта кечиради. У хатосини англаб афсус чекётганини билмайдими? Албатта билади. У бизнинг гуноҳларимиз учун аллақачон тўлов тўлаганини ёдингиздан чиқарманг. Унга қайтинг, гуноҳларингиз учун астойдил тавба қилинг. Худованд сизни қўл чўзиб кутиб турибди. Яна У сизда Ўзи режалаштирган ишларини бажаришига имкон беринг. Азизлар, агар дастуримиз сизга маъқул бўлса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюришни ҳам унутманг.