Narrator 1 Ассалому алайкум. Кийимлар инсон имиджининг ажралмас бир қисми саналади. Дунёнинг муваффақиятли сиёсатчилари, бу имидж услубидан жуда ҳам оқилона фойдаланишади. “Темир хоним” Маргарет Тетчер оддий одамлардан узоқлашиб кетмаганлигини кўрсатиш учун тез-тез пляжларга ити билан сайрга чиқиб турган. О. Бисмарк эса кийиниш ҳақида шундай ёзган: агарда полиция сенга яхши муносабатда бўлишини хоҳласанг, Петербург ва Парижда албатта қимматбаҳо кийим ва орден медалларда бўлишинг лозим”. Замонавий сиёсатда кийим сизни обрўнгизни ҳал қилувчи асосий омиллардан биридир. Ахир бекорга айтишмаган, йигит кишини ьиринчи ўринда оёқ кийими ва соатига қараб баҳо беришади, деб. Сизнинг имиджингизни шакллантирадиган яна бир нарса бу сизнинг мимикангиз. Сиёсий имиджмейкинг мутахассиси Ж.Сегела қўл ҳаракатлари номзод сиёсий имиджининг муваффақиятли чиқишидаги асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлайди.
Narrator 2 У жуда кўплаб сиёсий лидерларни ўрганиб чиққан. Франция президенти Жак Ширак ҳақида шундай ёзади: “У кўплаб митингларда икки қўлини икки ёнига ёйган ҳолда одамларга табассум қиларди. Мажлисларда эса икки қўлини тепага кўтарарди. Митинглардаги қўл ёйиши халққа нисбатан ўзига хос кўриниши бўлса, мажлислардаги қўл кўтариши қўл остидагиларга ўзига хос этирозини билдиради”. Ҳозирги кунда қизиқ пантомима кўрсата оладиган президентлар қаторига В. Путин ва С. Берлусконини киритиш мумкин. Масалан, С. Берлускони Евроиттифоқ саммитидан сўнг Евроиттифоқ президентларининг матбуот конференциясида Испания бош вазири гапираётган бир вақтда олдида турган нутқ дафтарини олди-да, стол четига қўнган пашшани уриб ўлдирди. Бундай “болаларча ҳаракат” ҳам баъзида сиёсатчининг имиджини кўтаришга хизмат қилади.
Narrator 1 Кейинги самарали усул эса нотиқлик санатидир. Диктор Ю. Левитаннинг овози улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг ва космосни эгалашдаги ҳаракатларда Собиқ иттифоқнинг имидж қуроли бўлиб хизмат қилди. Имиджмейкер – бу имидж ясовчи. Назарий жиҳатдан имиджмейкер комил “қиёфа” моделини яратади. Амалиётда ушбу ўзи яратган назарияни сиёсатчи билан бирга қўллайди. Имиджмейкернинг ҳаракатлари 15-20% дан 80% гача сайловчилар овозини олиб бериши мумкин. Одатда, сиёсий номзод ўз кучига ишонмаганда ёки ўзини ёқимсиз кўринишли сиёсатчи деб ҳисоблаганда, имиджмейкерлар хизматидан фойдаланилади. Тарихдан маълумки, сиёсий имиджмейкерлар хусусий реклама мутахассисларидан келиб чиққан. Биринчи маротаба 1952 йили АҚШда Д. Ейзенхауернинг сайловолди компаниясида республикачилар партияси имиджмейкерлар хизматидан фойдаланишди.
Narrator 2 Бу иш ўз ичига маданий, ижтимоий, ананавий, психологик тадқиқот қилишни олади, яъни бунда афсоналар, эртаклар, асотирлар таҳлил қилинади. Ва сайловолди жараёнида худди шу нарсалардан фойдаланилади. Аммо сайловчиларнинг ҳақиқий менталитети сайловларда аниқ кўринади. Перфоманс. Имиджни шакллантириш тўғрисида қанчалик кўп гапирмайлик, сиёсатчи ўзини перфоманс қилмаса, унинг имиджи ҳеч қачон муваффақиятли бўлмайди. Ҳозирги кунда имидж кўпроқ телевизион кўриниш орқали ясалади. Шунинг учун сиёсатчига қўйиладаган талаблардан бири унинг журналистлар билан қай даражада муомала ўрната олишидир. Чунки айнан журналистлар сизни аудиторияга ҳам яхши, ҳам ёмон қилиб кўрсатиши мумкин. Бироқ амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, сиёсатчи фақат имиджмейкерлар билан ҳамкорлик қилиши, бу ишга боши билан шўнғиб кетиши яхши оқибатга олиб келмайди.