3:49

Луқо ҳақ эди 2-қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар Муқаддас Калом даври ваоқеаларини далиллар билан исботлаш мусобақаси бўлганида эди, бу борада албатта археологлар ғалаба қилган бўлардилар. 30 йиллик изланишлардан сўнг, бир гурух археологлар Луқо ўз китобларида баён қилган воқеалар ҳақиқат эканлигига анчагина далиллар топишди. Дамашқдан 29 километр нарида жойлашган Суриядан, тетрарх Лиссаний ҳақида эслатиб ўтилган юнонча қўлёзма топилган. Бу ҳақида Луқо хушхабарида шундай ёзилган, “Қайсар Тиберий ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили эди. Яҳудияда Пўнтий Пилат ҳоким эди.

Жалилада Ҳирод, Итурея билан Трахонитис ҳудудларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина ҳудудида Лисаний ҳукмронлик қилар, Ҳанан ва Каяфас эса олий руҳоний эдилар.” Луқо китобида бошқа тарихий китобларда учрамайдиган факт – Яҳё чўмдирувчи хизматининг бошида, эрамизнинг 27 йилида Авилина ҳудудида ҳукмронлик қилгани ҳақида ёзилган.

Narrator 2 Тарихчиларга маъулм бўлган ягона Лиссаний эрамиздан аввал 36 йилда ўлдирилган эди. Бироқ Дамашқда топилган ёдгорликдаги ёзувда тетрарх Лисания озод қилган қул ҳақида ёзилган. Бу ёзувлар эрамизнинг 14-29 йилларига тегишли. 4 факт. Ҳаворий Павлус Римликларга ёзган мактубида, шаҳар хазинабони Эрастус ҳақида айтади. 1929 йилда Коринфда бўлган қазилма ишлари вақтида кўприк устида, “Жамоат биноларига қараб турувчи Эрастус бу кўприкни ўз хисобидан қурган”, деган ёзув бор эди. Археологларнинг фикрича бу кўприк 1 асрда қурилган. 5 факт. Коринф шаҳридан яна “Ибронийлар Синагогаси” деб ёзилган ёзувнинг бир бўлаги топилган. Тахминларга кўра бу ёзув синагоганинг кириш қисмига илинган бўлиши керак. Бу ҳақида Луқо Ҳаворийлар китобида эслатиб ўтади. Бошқа ёзувларда эса, “гўшт бозори”, ҳақида ёзилган. Бу ҳақида ҳаворий Павлус Коринфликларга ёзган биринчи мактубида эслатиб ўтган.

Narrator 1 Шу тариқа, археологик қазишмалар Ҳаворийлар китобида тилган олинган кўпгина шаҳарларни топишган ва натижада Павлуснинг саёҳат маршрутини тузишга ёрдам берди. 6 факт. Луқо Эфес шаҳрида очиқ театрда бўлган қўзғалон ҳақида ёзган. Топилмалардан бирида кумушдан ясалган Артемида ҳайкали ҳақида ёзилган бўлса, бошқа қазилмалар Эфесда 25 минг одамга мўлжалланган театр бўлганидан далолат беради. 7 факт. Луқо Ҳаворийлар китобида Қуддусда чиққан тўпалон ҳақида ҳам ёзган. Унда ёзилишича, Павлус маъбадга яҳудий бўлмаган одамни киритгани учун яҳудийлар тўпалон кўтарган. Юнон ва лотин тилларида ёзилган топилмада ҳам шундай сўзлар битилган, “Яҳудий бўлмаган ҳеч бир инсон маъбадга киролмайди, ҳатто маъбад тўсиқларидан ҳам ўтолмайди, акс ҳолда ўз ўлимига сабабчи бўлади”. Луқо яна ҳақ бўлиб чиқди. Луқонинг китобларида ишлатилган бир нечта сўзлар шубҳаларни тарқалишига сабаб бўлди.

Narrator 2 Масалан, у Филлипини Македониянинг ҳудудининг бир қисми бўлган, деб ёзади. Юнонча “meris” сўзи ҳудуд деб таржима қилинади. Аммо Ф.Хортнинг фикрича Луқо хато қилган. Бироқ, археологик қазишмалар чоғида бу сўз вилоятнинг бир қисми маъносида ишлатилганини кўрсатди. Шундай қилиб, олимлар Муқаддас Китобнинг нақадар аниқ ва тўғри эканини яна бир бор тан олишди. Луқони бошқа сўзларни ҳам нотўғри ишлатганликда айблашган. Масалан, у Филлиппи шаҳри ҳокимларини “преторлар” деб атаган. Бу сўз консулдан кейинги ўринда турадиган лавозим эгаларига тегишли эди. Археологик қазилмаларга кўра рим колоннаси бошқарувчилари “претор” деган унвонга эга бўлганларини тасдиқлади. Луқо яна бир марта ҳақ бўлиб чиқди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top