3:14

Тирилишнинг Кескин Таъсирлари

MP3

Narrator 1 Агар биз ёлғиз бу ҳаёт учун умид боғлаган бўлсак, энг бахтсиз инсонлар эканмиз. (1 Кор. 15:19) Ассалому алайкум. Инсоннинг туғилиши бор экан, унинг ўлиши ҳам муқаррар. Ўлимидан сўнг эса ҳукм қилиниш ҳар бир инсоннинг азалий тақдири.

Павлус Исо Масиҳга эргашишни танлаганидан сўнг ҳаётидаги ҳар соатлик хавф-хатар, кундалик ўлишлар, ёввойи хайвонлар билан курашишдан сўнг агар Масиҳ тирилмаган бўлса, буларнинг ҳаммаси аҳмоқона ва ачинарли бўлган бўларди, деган хулосага келади. Агар ўлим билан ҳаммаси тугайдиган бўлса, дейди Павлус, “…унда келинглар, еб-ичайлик, эрта-индин ўлиб кетамиз-ку дейиш ўринли бўлмайдими?!” (1 Кор. 15:32) Бу, тирилиш бўлмаса, келинглар ҳаммамиз очкўз ва ароқхўр бўлайлик, дегани эмас. Тирилиш бўлса бўлмаса, ароқхўрларнинг аҳволи ачинарли.

Narrator 2 У юқоридаги оят билан, “Агар тирилиш бўлмаса, бу дунёда кайф-сафо қилиш учун фақат ўртамиёна еб-ичишни ошириш қолади”, демоқчи. Бироқ Павлус буни танламайди. У азоб чекишни танлайди, сабаби у итоатни танлайди. Павлус Дамашқ йўлида Исо Масиҳни учратганидан кейин Ҳананиё унинг олдига келиб, Раббий Исо Масиҳнинг сўзларини етказди, “У менинг номим ҳақи қанчалар азоб чекиши кераклигини унинг ўзига кўрсатаман” (Ҳав. 9:16). Павлус бу азобларни чақириқнинг бир қисми деб қабул қилди. Павлус буни қандай қила олди? Ундаги бу кескин ва оғриқли итоатнинг манбаси нима эди? Жавоб 1 Коринфликларга 15:20 оятда келтирилган: “Ваҳоланки, Масиҳ ҳақиқатдан ҳам тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, шу тариқа ўликдан тириладиганларнинг орасида ҳосилнинг илк самарасидай бўлди.” Бошқача қилиб айтганда, Масиҳ тирилди ва биз ҳам У билан бирга тириламиз.

Narrator 1 Шунинг учун Масиҳ учун азоб чекиш самарасиз қолмайди (1 Кор. 15:58).

Тирилиш умиди Павлуснинг ҳаёт тарзини кескин ўзгартириб юборди. Бу унинг материализмга ва истеъмолчиликка бўлган қизиқишидан озод қилди. Бу унга кўп одамлар бу ҳаётда эришиш керак деб ҳисоблайдиган қулайликлар ва роҳат-фароғатсиз ўз мақсади йўлида юришига куч берди. Масалан, гарчи уйланишга ҳуқуқи бўлса ҳам, (1Кор. 9:5), бундай ҳузур-ҳаловатдан воз кечди, чунки у кўп азоб чекиши керак эди.

Исо Масиҳ ҳам тирилишга бўлган умид бизнинг хулқимизни ўзгартириши кераклиги ҳақида айтган. Масалан, У бизга уйимизга таклиф қилиб. бу дунёда бизни меҳмонга чақириб яхшилигимизни қайтаролмайдиган одамларни меҳмон қилишимиз кераклигини айтган. Нима бизни бундай қилишга ундайди? “Шунда бахтли бўласиз.

Narrator 2 Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар-да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз” (Луқо 14:14). Бу радикал чақириқ бизнинг бугун қандай яшаётганимизга, ҳаётимиз тирилиш умиди асосида шаклланган ёки шаклланмаганига диққат қилишга ундайди. Биз ҳаётимиз давомида қилаётган қарорларимиз бу дунёдаги ҳаётимизга фойда келтиряптими ёки у дунёдаги ҳаётимизгами? Бизнинг муҳаббат учун азоб-уқубатларга тайёр эканлигимизни фақат тирилишгина оқилона тушунтириб бера олади. Биз шундай яшаяпмизми? Қандай яшаётганимизга диққат қилайлик, Масиҳнинг тирилиши, ҳаётимизда 100 фоиз ўз самарасини берсин. Бизнинг ҳаёт тарзимиз бошқалар учун ҳам таъсирли эканини унутманг. Тирилиш ҳаётимизда ўзининг радикал таъсирларини намоён қилиши учун Худованд ўзимизни қайта бағишлашимизга ёрдам берсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top