3:26

Кемадан чиқиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо ер юзига тўфон юборгани, Нух пайғамбарнинг кемаси ҳақидаги ҳикояни ўқиганмисиз? Ёдингизга тушдими? Бу ерда ҳам биз ўзимизга олишимиз мумкин бўлган жуда кўп сабоқлар бор. Аммо бугун сизлар билан улардан бирини кўриб чиқамиз. Худо ер юзидаги қабихликлар, гуноҳ ва ёвузлик борган сари авжига олиб бораётганини кўриб, Нухнинг оиласидан бошқа ҳамма одамзодни ер юзидан қириб ташлашга қарор қилди. Шундай қилиб, У ер юзига тўфон юборди. Тўфон тугагач, Нух нима қилгани ёдингиздами? Келинг, шу жойини Муқаддас Каломдан ўқиб билиб оламиз, “Кейин Худо Нуҳга шундай деди: “Кемадан чиқ, хотининг, ўғилларинг, келинларинг ҳам сен билан бирга кемадан чиқишсин. Ўзинг билан бирга ҳамма тирик жонзотларни — қушлару — ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни ҳам олиб чиқ, токи улар ер юзида серпушт бўлиб, кўпайиб, ғиж–ғиж қайнасин.”

Narrator 2 “Шундай қилиб, Нуҳ ўғилларини, хотини ва келинларини бошлаб, кемадан ташқарига чиқди. … Сўнгра Нуҳ Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Сўнг ҳар бир ҳалол ҳайвондан ва ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни қурбонлик қилиб куйдирди. Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлди”. Агар Нухнинг кемадан чиққан заҳоти биринчи қилган ишига қарасангиз, биз учун энг яхши намунани кўрасиз. Бу куни Нух учун янги кун эди. Янги кунни У Худонинг олдига келиб, сажда қилиш билан бошлади. Унга атаб қурбонгоҳ қурди ва Худога ўзини ва оиласини қутқариб қолгани учун миннатдорчилик билдириб, қурбонлик қилди. Каломга қарасангиз, бу нарса Худога ёққани ёзилган. У ерда “Худо мамнун бўлди”, деб ёзилган. Агар Нух ҳам бизга ўхшаган одам бўлганида, кемадан чиқиши билан кема ичидаги анжомларни, уй қуриш учун керак бўладиган материалларни хисоб китобини қилиб, қаерга уй қурсам экан, деб бош қотирган бўларди.

Narrator 1Аммо у ундай қилмади. Жуда ҳотиржамлик билан Худовандга миннатдорчилик қурбонлигини қилди. Энди ўзимизга диққатимизни қаратсак. Худога шукрки, Худонинг Нух билан қилган ахдига кўра ва Ўзининг ваъдасига кўра, энди ер юзини сув қопламайди, бироқ биз ҳар бир кунимизни худди Нухдек бошлашимиз керак эмасми? Сизга бир савол, эрталаб уйқудан туришингиз билан биринчи нима қиласиз? Худонинг олдига келиб ибодат қилиб, Калом ўқийсизми ёки нонуштага нима тайрлаб есам экан, деб ўйлайсизми? Ёки бугун куни билан қилинадиган ишлар ёдингизга тушиб, шу ишлар ҳаёли билан тонгни ўтказасизми? Тан олиб айтиш керакки, жуда камчилигимиз, эрталаб кемамиздан чиққанимиз заҳоти Худонинг олдига келамиз. Кўзимизни очишимиз билан асосан қилинадиган ишлар ҳақида ўйлаймиз ва ишга киришиб кетамиз. Шу тахлит ҳафталаримиз ва ойларимиз ўтиб кетади, шу билан бирга Худо берган баракаларни ва яхши дамларни кўрмай ўтказиб юборамиз.

Narrator 2 То Худонинг Ўзи қандайдир бир кичик қийинчилик билан бизни тўхтатиб диққатимизни Ўзига тортмагунча, шундай давом этаверамиз. Бир биродар шундай деган эди, “Мен кўпроқ ибодат қилишим керак. Чунки қиладиган ишларим кўп.” Биз эса ишларимиз кўплигини баҳона қилиб, Худога юз бурмаймиз. Аксинча, ҳар тонг қилинадиган ишларимизни Худонинг қўлига қўйиб, Ундан куч ва барака тилаб, кейин кун давомида шу ишга уринсак, ишимиз кўнгилдагидек ёки Худо истаганидек тахлитда амалга ошади. Демак, бугунги ўрганган сабоғимиз бу: эрталаб кемамиздан чиққанимиз захоти Худонинг олдига келиб, Унга шукрона айтиш ва кунимиз учун Унинг баракасини ва марҳаматини сўрашдир. Албатта шундай қилиб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top