3:32

Болалар қандай қилиб осонроқ ўрганади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум куюнчак ота-оналар. Визуал – тасаввур зеҳни бўлган болалар расм ва видеофильмларга қараб янада осонроқ ўрганадилар. Баданий зеҳнга эга бўлган болалар учун ушлаб кўриш, тажриба ўтказиш йўли билан ўрганиш самара беради. Математик зеҳнли болалар мантиққа асосланган сабаб-натижа алоқасини яхши ўрганса, мусиқий зеҳнга эга болалар мусиқа орқали, тилга қобилияти бўлган болалар эса тинглаш ва ўқишда ўзларини кўрсатадилар. Ижтимоий зеҳн эгаси бўлган болалар эса ижтимоий муносабатларда муваффақиятли бўлишса, ички зеҳнга эга болалар ёлғиз ҳолатда машғулот ўтказишдан завқ туйишади. Зеҳн қайси турга мансублигига қараб, ҳар бир боланинг кучли ва заиф томонлари бўлади. Агар ўқув даргоҳларида ушбу зеҳн турларидан бири ёки баъзиларига эътибор берилиб, қолганлари эътибордан четда қолса, болалар ўз қобилиятларини ривожлантира олмай қоладилар.

Narrator 2 Оқибатда уларнинг ўрганишида муаммо пайдо бўлиб, ўрганиш жараёни узоқ муддатга чўзилиши ёки бу машғулот умуман қизиқиш уйғотмаслиги мумкин. Беш ёшлигидаёқ шахматда иккита юришда мот қилишни уддалаган бола мактабда ўқишга қийналса, буни қандай изоҳлаш мумкин? Ҳаракатга асосланган зеҳнга эга болалар бир жойда тура олмайдилар. Анъанавий усуллар воситасида дарс берувчи мактабларда болаларнинг ортиқча ҳаракат қилиши имкониятлари жуда паст. Улар ёзув тахтасидаги ёзувларни ёки ўқитувчи айтган гапларни жимгина ўтириб ёзишга мажбурлар. Ваҳоланки, бу болалар бирор нарсани ўрганиш учун ҳаракат қилишлари, бирор нарсага тегиниб кўришлари ва уни тажрибадан ўтказишлари керак. Болаларнинг ижтимоий зеҳни ривожланиши учун эса саволлар бериши, бошқа инсонлар билан муомалага киришишлари мақсадга мувофиқдир.

Narrator 1 Хуллас, биргина зеҳн турини шакллантириш орқали болани битта қолипга солиб қўйиш — етишиб чиқиши мумкин бўлган доҳийларни йўққа чиқариш демакдир. Болаларга истеъдодини намойиш қилиши, ўзини ривожлантириши ва муваффақият қозониши учун имконият бериш ота-она олдидаги энг масъулиятли вазифадир. Инсонда ақлий зеҳндан ташқари ҳиссий зеҳн борлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. EQ-инсоннинг ҳиссий ва ижтимоий муносабатга киришиш қобилияти ва ўз туйғуларини таниб олиши, муаммоларни ўзи ҳал эта олиши, суҳбатдошининг ҳис-туйғуларини англай олиши, бошқаларга ёрдам беришдан завқланиш фазилатларига эга бўлиши, тўғри ва соғлом алоқа-муносабат ўрната олиши демакдир. Оёқлари тойиб йиқилган кишини кўрганда лоқайд қарайдиган, чумоли уясини бузадиган, мушук думига консерва банка боғлаб шўхлик қиладиган, автобусда ёши катта йўловчиларга жой бермайдиган болаларнинг EQ си паст ҳисобланади.

Narrator 2 Фарзандингизнинг келажагидан умидингиз катта бўлса, унинг IQ си билан бирга EQ сини, яъни ҳиссий ва ижтимоий алоқа-муносабатга кишиши қобилиятини ҳам ривожлантиринг. 20 асрнинг 80-йилларидан бошлаб аҳамият қозонган ҳиссий зеҳн, яъни EQ тушунчаси иноснлар ўртасида алоқадан тортиб, иш ва оилавий муносабатларгача ҳаётнинг ҳар жабҳасида муваффақият эшикларини очувчи калит бўлди. Бир гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, EQ IQ га нисбатан муҳимроқдир. Ҳозирги кунда бизнес оламида ном қозонган бир қатор фирма эгалари ушбу фикрни қўллаб қувватлашмоқда. Энг муҳими фирмалар ходимларини EQ тестларидан ўтказишмоқда, газета эълонларидан ҳам IQ си эмас, EQ си баланд талабгорлар ишга қабул қилинмоқда. Бу EQ инсонга нима беради? Ҳиссий зеҳни юқори бўлган киши иш ҳаётида ва шахсий ҳаётда муваффақият қозонади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top