MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун ислом пайдо бўлган жойда яшайдиган бир биродарнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. У гувоҳлигини шундай бошлайди. Эсимни таниганимда ота-онам ажрашган эди. Биз иккита акам ва мен бир қиз отам билан қолган эдик. Онам бошқа турмуш қилиб кетган, отам эса уйланмаган эди. Онамни соғинардик, аммо отам бизга имкон қадар онамнинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиларди. У онадек меҳрибон, отадек жасур ва ҳимоячи эди. Ундан ташқари, бизникига тез-тез аммам келиб турарди. У қўшни маҳаллада тургани учун бизникига келиши қийин эмасди. Ҳар сафар унинг келишини хурсандчилик билан кутиб олардик. У бизга отам пишира олмайдиган таомларни пишириб берар, вақти бўлганида мен билан дўкон айланишга чиқарди. Акаларимнинг эса кийимларини ямаб, янгилаб турарди. У онамиздек эди.

Narrator 2 Ўрта мактабга ўтганимда отамнинг онам билан ажрашувига уларнинг имонлари турлича эканлиги сабаб бўлганини билдим. Ўн ёшлар атрофида бўлганимда аммам вафот этди. Биз унинг касал бўлганини билгандик, аммо ўлганини бизга айтишмаган экан. Мен отамдан “Аммам қани, нега келмаяпти?”, деган саволимга мени чалғитиш учун бошқа мавзуларда гапира бошларди. Охири у менга, “Амманг Исонинг олдига кетди”, деб жавоб берди. Мен ҳафа бўлмадим. Исонинг кимлигини тахминан билардим. Шунинг учун мен ҳам бир куни Унинг олдига борганимда аммамни кўраман, деб ният қилиб қўйдим. Шу менга тасалли берди. Отам Исо Масиҳнинг дунёга келган Қутқарувчи эканига ва фақат У орқалигина жаннатга кириш мумкинлигига ишонарди. У имони ҳақида ҳаммага ҳам гапиравермасди, бироқ ҳаётининг ўзи бир гувоҳлик эди. У маҳалладагиларнинг корига ярар, доим қўлидан келганча ҳаммага яхшилик қиларди.

Narrator 1 У қурилиш компаниясида менеджер бўлиб ишларди. Давлатдан буйруқлар олиб, уларнинг ишларини бажарар эдилар. Қўл остида 150та ишчиси бўларди. Уларнинг оилаларига ҳайит ва бошқа байрамларда совғалар жўнатиб турарди. Ўрта мактабда ўқиб юрган кунларим эди. Бир куни мактабдан қайтаётганимда кимдир мени орқамга уриб, хушимдан кетказиб ўғирлаб кетди. Мени бир хонага қамашди. Хонанинг деворлари ёғочдан бўлганидан қўшни хоналардан келаётган овозлар аниқ эшитилиб турарди. Кейин билсам, отам қайсидир қишлоқнинг йўл устига қурилган масжидини давлатнинг буйруғи билан буздириб ташлаган экан. Албатта, бу отамга қийин бўлганини кейин тушундим, аммо давлатнинг режасига кўра, у ердаги йўл кенгайтирилиши ва масжид бошқа жойга давлат хисобидан қуриб берилиши кўзда тутилган экан. Бу бузиш ишларини эса отамдан кўриб, масжиднинг аламини мусулмонлар отамдан олмоқчи бўлишибди.

Narrator 2 Отамнинг Масиҳий эканлиги уларни яна ҳам қутуртирган. Шунинг учун ҳам яккаю-ёлғиз қизини ўғирлаб кетиб, номусига тегиб уни халқ орасида шарманда қилмоқчи бўлишган. Яхшиямки, мактабдошларимдан бири, мени олиб кетаётган машинанинг рақамини кўриб қолиб, бу ҳақида полицияга хабар берган. Улар мени жуда тез топишди. Ўшандан кейин, 3 йилгача полиция уйимизни ва дадамни қўриқлади. Мен жуда шаддод ва қайсар бўлиб улғайдим. Масиҳийлик нималигини билсам ҳам, Худонинг борлигига ишонмасдим. Бир куни дўстим мени меҳмонга олиб борди. У ерда чўпон билан танишиб, унга Худонинг борлигига ишонмайман, дедим, у эса сен Исо Масиҳнинг олдига келиб кўр, агар У ҳақиқий бўлмаса, бундан ҳеч нарса йўқотмайсан. Яна ўз йўлингга истаган пайтинг қайта оласан, деди. Менга унинг гапи жўялидек кўриниб, унинг айтгани бўйича, Исо Масиҳни қабул қилдим. Аммо ҳалигача ўз йўлимга кетолганим йўқ. Чунки У ҳақиқий экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top