Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо ибодатларимизни эшитади. У Муқаддас Китобдаги исмлари тилга олинган минглаб инсонларнинг ибодатларини эшитган, сиз билан бизнинг ҳам ибодатларимизни эшитади. У ўзгармаган. У бугун ҳам сизнинг илтижоингизни эшитади. Бугун эътиборингизга бир биродарнинг ҳаётидаги оддий, аммо аҳамиятли воқеаларни ҳавола қиламиз. Худованд унинг ибодатларига жавоб бергани ҳақида у шундай дейди, “Мен ибодатларимга жавоб олганим ҳақидаги гувоҳликни айтиб бермоқчиман. Биламан жуда кўп имонлилар ҳар куни ибодатларига жавоб олишади, аммо бу гувоҳлигимни ибодатига жавоб олмаётган биродарларга далда бўлиши учун айтиб беришга қарор қилдим. Агар баъзи нарсаларни қилсак, Исо Масиҳ албатта, ибодатимизга жавоб олишимизга ваъда берган.
Narrator 2 Марк 11:23 оят шундай дейди, “Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Агар юрагимизда шубҳаланмасак, ибодатимизга жавоб олар эканмиз. Мен шуни тушуниб етдим: Исо Масиҳ “ишонинг” деганида буни чин юракдан ишониб қабул қилинг, демоқчи бўлган экан. Нимадир шундай бўлишини юрагингизга қабул қилинг. Ишониш бу Муқаддас Руҳнинг бошқарувига бўйсуниб юришдек нарса экан. Муқаддас Руҳ бизга “Бу йўлдан юр”, ёки “Бу ишни қилма”, деган йўналишларни беради. Бизни кечиришга ва севишга ундайди. Ишониш ҳам худди шундай нарса экан. Агар биродаримни севсам, унга чин дилдан яхшилик тилай бошлайман. Уни кечирсам, юрагимда ҳеч қандай ғашлик ва ҳафачилик бўлмайди. Шундай бўлишига ишонаман.
Narrator 1 Бирор нима сўраганимизда ҳам унинг шундай бўлишига ишонсак, ибодатимизга жавоб олар эканмиз. Муқаддас Руҳнинг бошқарувини назарга илмасак, унга қулоқ солмасак, ибодатимизга ҳам жавоб олмас эканмиз. Мен ҳам қандай ибодат қилиш кераклигини ўрганиб олдим. Ибодат қилишдан олдин юрагимни, руҳимни текширишим ва бирор бир масалада юрагим нима деётганига диққат қилишим керак экан. Бир неча ой олдин, мен ва опам бир дўстимизни кўриб келиш ва унга ибодат қилиш учун касалхонага бордик. У жуда қаттиқ касал эди. Докторлар жуда ҳам кўп дориларни бериб кўришди, аммо таъсири бўлмаётган эди. Мен у ётган кроватнинг ёнига тиз чўкдим, опам эса нариги томонида туриб ибодат қилишни бошладик. Мен ичимда Муқаддас Руҳнинг бошқарувида ибодат қилдим. Мен юрагимни текширдим ва дўстимизнинг тузалишини кўз олдимга келтириб, Худо буни қила олишига ишонган ҳолда ибодатни бошладим.
Narrator 2 Бир неча дақиқадан кейин ибодатда нима дейишни билдим. Сўнг эса туриб юрагимда ишонган нарсамни айтдим. “Иситма кетяпти. Докторлар эртага сизга жавоб беришади”. Опам ҳам Матто 18:19 оятни айтди,“Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради.” Шундай бўлди. Эртаси куни докторлар унга жавоб беришди. Бошқа куни эса бир биродар, олдимга келиб, ишхонамиздан жуда кўпчиликни бўшатиб юборишмоқда. Илтимос, мени ҳам бўшатиб юборишмасликлари учун ибодат қилинг, деб сўради. Биз унинг учун ибодат қилдик. Мен унинг ҳолати ҳақида сўрадим ва узоқ ўйлаб юрдим. Худонинг жавобини кутдим. Бир ҳафтадан кейин Худо менга юрагимга жавоб берди, “Унга ҳеч нарса бўлмайди”. Унинг гувоҳлик беришича, ўша куни уни ишдан бўшатишган, аммо уч ҳафта ўтиб яна ишга чақириб олишган. Худо шундай ажойиб тарзда ибодатларга жавоб беради.