MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо каломини ўқир экансиз, ҳар сафар муаммоларингизга жавоблар оласиз. Мун имонда ёш бўлганимда, Муқаддас Каломни ўқир эканман, бир жамоабошининг “Қизим ҳозир ўлди. Бироқ Сен келиб қўлингни теккизсанг, у яна тирилиб кетади”, деганини ёки бўлмаса ғайрияҳудий аёлнинг Исони олдига келиб, “Қизимни жин жуда қаттиқ қийнаяпти, деб фарёд чеккани” ва илтимосига жавоб олганини ўқиганимда Исо Масиҳнинг чиндан ҳам Масиҳ эканига ишонган ва унинг қилганларидан ҳайратга тушган эдим. Бугун ҳам ўша аввал ўқиганларимни ўқияпман, аммо ишонасизми бугун худди шу оятлар ва парчаларни ўқир эканман Худони бошқа томондан кашф этаяпман ва ўз хатоларимни кўраяпман. Муқаддас Калом бизга Худо ва ўзимиз ҳақимизда гапирадиган китобдир.

Narrator 2 Яқинда яна ўша парчаларни ўқир эканман ўзимнинг нақадар қўрқоқ ва хавотирга тушадиган, Худога ишончи кам имонли эканимни англадим. Мен оилали ва серфарзанд онаман. Доимо фарзандларимнинг рухий дунёси, уларнинг Худо билан муносабатлари қандай бўлишидан, ўзларини биздан узоқда қандай тутишларидан хавотир оламан. Мен ёнида бўлмаганимда ўзларини яхши Худо фарзандига мос равишда тутишаяптимикан, деб хавотир оламан. Бирор жойлари безовта қилиб қолса, уларнинг соғлиғидан хавотир оламан. Хаво ёмон бўлса, кийимлари юпун эди, совқотиб қолишадида, деб ҳавотир оламан. Хавотирланишга ҳеч нарса топилмаганида, болаларим йўлда юрганларида ҳеч қандай бахтсиз ходиса юз бермасинда, деб хавотир олиб Худога ибодат қиламан. Болаларим учун қиладиган ҳамма ибодатларим доимо хавотирли бўлади. Бундай ҳолатдан ўзим ҳам чарчаб кетаман.

Narrator 1 Аммо Худо каломини ўқир эканман, ўз касалликларига шифо излаб келганлардан кўра Исо Масиҳнинг олдига фарзандлари учун илтижо қилиб келганларни кўраман. Агар шу парчаларни охиригача ўқисангиз, Исо Масиҳ уларнинг ҳеч бирини жавобсиз қолдирмаган. Уларнинг ҳар бири илтижоларига ижобий жавоб олишган. Худо бугун ҳам шундай. У ўзгармаган. У бугун ҳам мен каби фарзандлари ташвиши билан юрадиган, Унинг олдига келадиган ота оналарнинг илтижоларига қулоқ солади. Фақат бир муаммо бор. Биз Унинг қудратига ва бизга ёрдам беришига ишонамизми? Агар ўқиган бўлсангиз Исо Масиҳнинг олдига илтижо қилиб келганларнинг ҳаммаси ишонч билан келишган. Исо Масиҳнинг қудратига шубҳа қилганлардан бири шундай деган эди: “Шу он боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб: “Эътиқод қиламан, Раббий! Эътиқодсизлигимдан қутқаргин!” деди.

Narrator 2 Худованд ҳатто шундай чорасизларга ҳам ёрдам берган. Иброхим пайғамбар ўғлини қай тарзда олганини биласиз. У Худо ваъда қилган ўғил эди. Аммо бир куни Худо унга ўша ўғилни тоққа олиб чиқиб қурбон қилишини айтади. Иброхим эса ўғлини, ўтин ва хизматкорларини олиб йўлга тушади. Иброхим Худо нима қилмоқчи эканини, нега Ўзи берган фарзандни қурбон қилиш ҳақида айтганига тушунмаса ҳам, у Худо ўликларни тирилтиришга қодир, деб ишонган. Мендаги тинимсиз хавотирларнинг асл негизи ҳам Худога етарлича ишонмасликда экан. Ўша ҳар доим ўқийдиган парчаларим орқали Худованд бу сафар менга ҳадеб хавотирланмасликни унинг ўрнига фарзандларимни Худонинг меҳрибон қўлига топшириб ишонч билан ибодат қилишни ўргатди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top