Ассалому алайкум азиз биродарларим. Сара жуда кексалиги ва Eремиё жуда ёшлигидан шикоят қилганида Худо икковларининг узрларини ҳам рад қилди.
“Ундай демагин” деб жавоб қайтарди Худованд. “Сен Мен юборган жойга боришинг ва Мен сенга айтганларимни етказишинг керак.
Кишилардан қўрқма, чунки Мен сен билан бирга бўламан.” Еремиё китобининг 1 боби 7 ва 8 оятлари. Балки сиз бунинг учун Худодан махсус чақириқ бўлиши кераклигига ишонгандирсиз, ёки сиз бирор ғайриоддий ҳис-туйғу ва тажрибага эга бўлишингизни кутаётган бўлишингиз мумкин.
Аммо Худо бу чақириқни аллақачон такрорлаганди. Биз ҳар биримиз ҳаётимизда Худонинг беш мақсадини бажаришга чақирилганмиз: улуғлаш, биродарчилик, Масиҳга ўхшаб ўсиш, хизмат қилиш ва Худо билан биргаликда ушбу дунёда топшириқда бўлиш.
Худо фақатгина баъзи кишиларини ишлатишни хоҳламайди; У барча кишиларини ишлатишни хоҳлайди. Биз Худо учун топшириқда бўлишга чақирилганмиз. У Ўзининг бутун жамоатини бутун дунёга Хушхабарни айтишига чақиради.
Кўпгина масиҳийлар ҳаётларида Худонинг режасини унутганлар, чунки улар Худодан ҳеч қачон бошқа жойда хизмат қилишни сўрамаганлар. Балки қўрқув ёки эътиборсизликдан улар бошқа маданиятларда хизмат қилиш учун онгларини ёпиб қўйганлар.
Агар сиз йўқ демоқчи бўлсангиз, сиз бошқа йўллар ва эҳтимолликларни кўриб чиқишингиз керак ва Худодан келаётган йилларда сиздан нима хоҳлашини сўраб жиддий ибодат қилишингиз керак.
Тарихда бундай имкониятни бир қанча кишилар хоҳлаганлар ва ҳозир бунинг учун бир қанча эшиклар очиқдир. Агар сиз Исога ўхшамоқчи бўлсангиз, сизда бутун дунё учун қалб бўлиши керак.
Сиз фақатгина оилангиз ва дўстларингизнинг Исога келишлари билан чегараланиб қолмаслигингиз керак. Дунёда олти миллиарддан ортиқ киши бор ва Исо Ўзининг барча йўқолган фарзандлари топилишини хоҳлайди.
Исо шундай деганди: “Ким Мен ва Инжил учун жонини берса, жонини қутқаради.” Марк Хушхабар китобининг 8 боби 35 ояти. Буюк Топшириқ сизнинг топшириғингиздир ва ўзингизнинг қисмингизни бажаришингиз маъноли яшашингизнинг сиридир.
Агар сиз ҳақиқатан ҳам буни хоҳласангиз, буни бажариш учун доимо йўллар мавжуд. Худованд эса доимо ҳар биримизга ёрдам беришни жуда истайди. Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар.”
Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.