3:26

Ҳаётингизни нима бошқаради? 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир кишининг ҳаётини нимадир бошқаради. Кўпгина луғатлар “бошқармоқ” деган сўзни “йўл кўрсатмоқ, йўналтирмоқ, назорат қилмоқ” дея таржима қилади. Сиз машина ёки голф тўпини бошқарганда, сиз уни ўша вақтда йўналтираман, назорат қиламан ва йўл кўрсатаман деган маънода гапирасиз. Сизнинг ҳаётингизни қандай куч бошқаради? Ҳозирнинг ўзида сизни қандайдир муаммо, босим ёки инқироз бошқараётгандир. Сизни қандайдир аччиқ хотира, таъқиб қилаётган даҳшат ёки номаълум ишонч бошқараётган бўлиши мумкин.

Сизнинг ҳаётингизни бошқариши мумкин бўлган бир қанча шароит, қадрятлар ва ҳис туйғулар мавжуд. Қуйида энг асосийларини келтириб ўтай: Кўпгина инсонларни айбдорлик бошқаради. Улар бутун ҳаётларини афсуслардан қочиш ва уятдан яшириниш билан ўтказишади. Айбдорлик бошқарадиган кишиларга хотиралар катта таъсир ўтказади. Улар ўтмишлари келажакларини бошқаришига йўл қўйишади. Улар билмаган ҳолда ўз муваффақиятларига зимдан қаршилик кўрсатиш орқали ўзларини жазолайдилар. Қобил гуноҳ қилганида, унинг айби Худо ҳузуридан ажралишга олиб келди ва Худо унга шундай деди, “Ер юзида сарсон саргардон бўлгайсан”(Ибтидо 4:12) Бу ҳозирги кунда ҳаётда мақсадсиз юрган кўпгина инсонларни тасвирлайди.

Биз ўтмишимизнинг натижасимиз, аммо ўтмишимизнинг маҳбуси бўлмаслигимиз керак. Худонинг мақсади бизнинг ўтмишимиз билан чегараланмаган. Худо қотил Мусони бошқарувчига ва қўрқоқ Гидеонни жасоратли қаҳрамонга ўзгартирди ва У сизнинг бундан кейинги ҳаётингизда ҳам ажойиботлар ярата олади. Худо инсонларга соф ибтидо бериш билан муайян мақсадга йўналтиради. Муқаддас Калом айтади, “Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, Қонунсиз ишлари афв бўлган одам!”

Кўпгина инсонларни қаҳр ва ғазаб бошқаради. Улар жароҳатларга ёпишиб оладилар ва ҳеч қўйиб юбормайдилар. Кечирим орқали жароҳатларидан воз кечиш ўрнига, уларни хотираларида такрорлайверадилар. Бундай инсонларнинг баъзилари “гапни бошқа ёққа буриб” ғазабларини ичларига ютсалар, баъзилари эса “ёриладилар” ва бошқаларга портлайдилар. Иккала жавоб ҳам носоғлом ва бефойдадир.

Ғазаб доимо сиз ғазабланаётган инсондан кўра сизни кўпроқ жароҳатлайди. Сизни хафа қилган киши хафагарчиликни унутиб ўз ҳаётида давом этаверса, сиз ўтмишингизни ўзгартириб бўлмайдиган қилиб қўйиб оғрикни янада кучайтирасиз.

Эшитинг: Агар сиз ғазаб орқали келадиган оғриққа ёпишиб олмасангиз, илгари сизни хафа қилган кишилар бошқа хафа қилолмайдилар. Ўтмишингиз ўтмишдир! Ҳеч нарса уни ўзгартиролмайди. Сиз фақат ўзингизни аччиғингиз билан жароҳатлаяпсиз. Ўзингиз учун бундан хулоса чиқаринг ва ўтиб кетишига йўл қўйинг. Муқаддас Калом айтади, “Қаҳр ғазаб билан ўлимгача қайғуриш ахмоқона ва маъносиз иш бўларди.”(Аюб 5:2) Кўпгина инсонларни қўрқув бошқаради.

Уларнинг қўрқувлари шикастланиш, қаттиқ назоратли уйда тарбияланганлик ёки ҳаттоки ирсий камчилик оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Сабабидан қатъий назар, қўрқув таъсирида юрадиган инсонлар таваккал қилишдан қўрқиб улкан имкониятлардан фойдаланмайдилар. Дўстим, сизнинг ҳаётингизни нима бошқаради? Бу ҳақда Дилкаш Радио телеграм каналимизга ёзиб юборинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top