Ассалому алайкум азиз биродарлар. Буюк Амрга ва Буюк Топшириққа бағишланишингиз сизни етук Масиҳий қилиб етиштиради. Ушбу мақсадларни мувозанатни сақлаш осон эмас. Биз ҳар биримиз ўзимизга ёққан мақсадни бўрттириб кўрсатишга мойилмиз.
Жамоатлар ҳам худди шундай қилади. Аммо сиз ҳаётингизни мувозанатда сақлашингиз учун бирор кичик гуруҳга боғланиш ва руҳий соғлиғингизни баҳолаб боришингиз, руҳий ўсишингизни бирор шахсий дафтарга қайд қилиб боришингиз ва ўрганганларингизни бошқаларга етказишингиз керак.
Булар мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг муҳим ҳаракатларидир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам бунинг учун жиддий бўлсангиз, сиз ушбу одатларни ривожлантиришингиз керак.
Буларни бирор руҳий ҳамкор ёки кичик гуруҳ билан гаплашинг. Ушбу китобдаги тамойилларни ўзлаштиришнинг энг яхши йўли буни бирор кичик гуруҳдаги кишилар билан муҳокама қилишингиз керак.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини.” Сулаймон Ҳикматлари 27 боби 17 ояти. Биз жамиятдан яхши ўрганамиз. Мулоқот орқали онгимиз чархланади ва ишончимиз теранлашади.
Мен сизга дўстларингиздан иборат бирор кичик гуруҳ ташкил қилиб, Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт китобини ўқиш учун ҳар ҳафтада маълум вақт сарфлаб, ушбу бобларни такрорлаб чиқишингизни тавсия қилардим.
Ҳар бир бобнинг маъносини ва уни тадбиғини муҳокама қилинг. “Хўш нима бўпти?” ва “Энди нима қилиш керак?” деган саволларни сўранг. Бу мен учун, оилам ва жамоат учун нимани билдиради? Бу билан нима қилмоқчиман?
Павлус шундай деган: “Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади.” Филиппиликларга мактубининг 4 боби 9 ояти.
Кичик гуруҳ бир қанча афзалликларни берадики, бунга фақат китоб орқали эришолмайсиз. Сиз ўрганганларингизни қабул қилиш ва уларни беришингиз керак. Сиз энди ҳақиқий ҳаёт тажрибаларини муҳокама қилишингиз мумкин.
Сиз ушбу мақсадларда яшашни бошлаганингиздан кейин бир-бирингизга далда беришингиз, ибодат қилишингиз ва қўллаб-қувватлашингиз керак. Ёдингизда бўлсин азизлар, биз алоҳида эмас, балки биргаликда ўсишимиз керак.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар.” 1 Салоникаликларга мактубининг 5 боби 11 ояти. Сиз бирор гуруҳ билан ушбу китобни кўриб чиққанингиздан кейин, бошқа мақсад сари йўналтирилган ҳаётга оид китобларни кўриб чиқишингиз мумкин. Шу билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.