Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна гойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, биз қандай қилиб Худовандга улуғворлик келтира оламиз?
Биринчи навбатда биз Худога бошқа имонлиларни севиш орқали улуғворлик келтирамиз. Азиз биродар, агар сиз юқоридан туғилган бўлсангиз, албатта сиз Худо оиласининг бир қисмига айландингиз.
Масиҳга эргашиш фақатгина унга ишониш эмас; бу Худо оиласига тегишли бўлиш ва уни севишни ҳам билдиради. Юҳанно китобидан шундай ёзилган: “Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз” Биринчи Юҳанно 3 боб 14 ояти.
Ҳаворий Павлус айтган эди: “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар.” Римликларга мактубининг 15 боби 7 ояти.
Худо севгани каби севишни ўрганишингиз сизнинг маъсулиятингиздир, чунки Худо севгидир ва бу Унга шараф келтиради. Раббимиз Исо айтган эди: “Сизларга янги буйруқ беряпман: бир бирингизни севинглар.
Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” Юҳанно китобининг 14 боби 34 ва 35 оятлари.
Азизлар, биз яна Худони Исо Масиҳдек бўлиш орқали улуғлаймиз. Биз Худонинг оиласида туғилганимиздан сўнг, У бизларни руҳий етукликда ўсишимизни хоҳлайди. Бу нимага ўхшайди? Руҳий камолот бу бизнинг ўйлашимиз, ҳис қилишимиз ва ҳаракатларимиз Исоники сингари бўлишидир. Қанчалик Масиҳнинг характерини ўзингизда ривожлантирсангиз, шунчалик Худога улуғворлик келтирасиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.” Иккинчи Коринфликлар мактубининг 3 боби 18 боби.
Сиз Масиҳни қабул қилганингизда Худо сизга янги ҳаёт ва янги табиат берди. Ҳозир, қолган бутун ҳаётингиз давомида Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришда давом этади. Азизлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “…Исо Масиҳ орқали униб ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон-шараф келтиринглар.” Филиппиликларга мактубининг 1 боби 11 ояти. Биз Худога бизга берилган ҳадялар билан бошқаларга хизмат қилиш орқали улуғворлик келтирамиз. Ҳар биримиз Худо томонидан салоҳиятимиз, ҳадяларимиз, маҳоратларимиз ва қобилиятимиз орқали ягона тарзда шакллантирилганмиз. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Азизлар, бизнинг www.dilkashradi.com сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинг.