MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна гойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродар, Худо сизга ўзингизга ишлатишингиз учун қобилият бергани йўқ.

Улар бошқаларга фойдали бўлиш учун ва бошқаларники сизга фойдали бўлиш учун берилгандир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган.

Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар… Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин.

Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлагсин.” Биринчи Бутрус китобининг 4 боби 10 ва 11 оятлари. Биз Худога бошқаларга У ҳақда айтиш орқали хизмат қилишимиз мумкин.

Худо ўзининг севгиси ва мақсади сир сақланишини хоҳламайди. Биз ҳақиқатни билиб олганимизда, У бизни буни бошқалар билан бўлишишимизни хоҳлайди. Бошқаларни Исога олиб келиш, уларга мақсадларини топишда ёрдамлашиш ва уларни абадий тақдир сари тайёрлаш — бу жуда буюк хизматдир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “…Худонинг инояти яна кўпдан кўп одамларга ўтсин, шу тариқа Худонинг ҳамду саноси янада ошиб, тиллардан тушмайдиган бўлсин.” Сиз нима учун яшамоқдасиз?

Ҳаётингизнинг қолган қисмини Худонинг улуғворлиги учун яшашингиз сиздан приоритетларингизда, кундалик жадвалингизда, муносабатларингизда ва бошқа соҳаларда ўзгаришингизни талаб қилади.

Бу баъзида осон йўлдан кўра қийинроқ йўлни танлашни билдиради. Ҳаттоки Исо ҳам бу билан курашган. У хочга михланишини билганида, шундай фарёд қилган: “Энди эса юрагим сиқиляпти, Мен нима ҳам десам экан? “Эй Отам, Мени ушбу вақт соатдан қутқаз” дейми? Ваҳаланки, мен шу вақт соат учун келганман.

Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!” Юҳанно китобининг 12 боби 27 ва 28 оятлари. Исо йўлнинг айрилиш нуқтасида турди. У Ўзининг мақсадини амалга ошириб Худога улуғворлик келтирсинми ёки орқага қайтиб шинам, Ўзига қаратилган ҳаётда яшасинми? Азизлар, албатта сиз ҳам шундай танловга дуч келасиз.

Сиз ўзингизнинг мақсадингиз ва ҳузур-ҳаловатингиз учун яшайсизми ёки ҳаётингизни қолган қисмини Худо сизга абадий ҳаёт ато этишга ваъда берганини билиб, Унга улуғворлик келтириш учун яшамоқчимисиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ким ўз жонини севса, уни йўқотади.

Ким бу дунёда ўз жонини аямаса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.” Юҳанно китобининг 12 боби 25 ояти. Ҳозир ушбу масалани ҳал қилиш вақти. Сиз ким учун яшамоқчисиз – ўзингиз учунми ёки Худо учунми? Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг dilkash@najot.com манзилимизнга мактуб йўлланг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top