3:00

Худонинг табассуми 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, агар Худони олий даражада севсак У табассум қилади.

Ҳатто бирор киши Худони севмасди, Нуҳ эса дунёдаги барча нарсадан Уни кўпроқ севди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан бирга юрар эди,” — деб ёзилган Ибтидо китобининг 6 боби 9 оятида.

Шу Худо сиздан энг кўп хоҳлайдиган нарса: муносабат! Бу дунёдаги энг ажойиб ҳақиқатдир, яъни бизнинг Яратувчимиз биз билан алоқада бўлишни хоҳлайди.

Худо сизни севиш учун яратди ва айни замонда Унга севгингизни кўрсатишингизни хоҳлайди. У шундай дейди: “Мен сизнинг қурбонликларингизни эмас, балки севгингизни хоҳлайман; Менга қурбонликларингиз эмас, Мени билишингиз керак.” Ишаё китобининг 6 боби 6 ояти.

Ушбу оятда Худонинг сизга бўлган муҳаббатини ҳис қиляпсизми? Худо сизни жуда севади ҳамда сиздан севгингизни хоҳлайди. Худо сиздан Уни таниб-билиб биргаликда вақт ўтказишингизни хоҳлайди.

Шунинг учун ҳам Худони севишни ўрганиш ва У томонидан севилиш ҳаётингизнинг энг буюк вазифаси бўлиши керак. Исо буни энг буюк амр, деб айтди. У шундай деди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин.

Бу биринчи ва энг буюк амр.” Матто китоби 22 боби 37 ва 38 оятлари. Худонинг табассуми сизнинг ҳаётингизнинг мақсадидир. Худони хурсанд қилиш ҳаётингизнинг мақсади экан, сизнинг энг асосий вазифангиз уни қандай бажаришни ўргинишдир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 10 ояти. Бахтимизга, Муқаддас Калом бизга Худони қандай хурсанд қилиш ҳақида ҳаётий мисол берган. У одамнинг исми Нуҳ эди.

Нуҳ даврида бутун дунё ахлоқий жиҳатдан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, балки ўзининг хурсандчилиги учун яшаётганди. Худо Уни хурсанд қилувчи бирор кимсани тополмади, шунинг учун У ғазабланди ва инсонни яратганидан пушаймон бўлди.

Худо инсон зотидан шунчалик жиркандики, уни бутунлай вайрон қилиб ташлашга қарор қилди. Лекин бир киши бор эди ва Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.” Ибтидо китоби 6 боби 8 ояти. Худо айтди: “Менга мамнуният бахш этадиган бир киши бор. Унга мен табассум қиламан. Мен унинг оиласидан барчасини қайтадан бошлайман.” Азизлар, мавзумиз шу жойда ўз поёнига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top