Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, худди ота-оналар ўз фарзандларининг севгиси ва доноликларига ишонганида қандай хурсанд бўлсалар, сизнинг имонингиз ҳам Худони хурсанд қилади.
Азизлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.” Ибронийлар мактубининг 11 боби 6 ояти. Чин юракдан Унга бўйсунсангиз Худо табассум қилади.
Сув тўфонидан бутун дунё ҳайвонот оламини асраб қолиш мантиқга ва икир- чикирларга кўпроқ эътибор беришни талаб қилди. Ҳар бир нарса худди Худо белгилаганидек бўлиши керак эди.
Худо: “Нуҳ, ўзинг хоҳлайдиган эскироқ кема ясайвер,” — демади. У ўлчов, шакл, ишлатиладиган материаллар ва қайси турдаги ҳайвонларни олиб чиқиш кераклигигача аниқ кўрсатиб берди. Муқаддас Калом бизга Нуҳнинг муносабатини айтади, “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди,” – деб ёзади Ибтидо китобининг 6 боби 22 оятида.
Нуҳнинг бутунлай ишониши, яъни ҳеч бир кўрсатмани бажарилмай қолмаганлиги ва унинг аниқ ишонганлигига, Худо хоҳлаган йўл ва вақтда ҳаммаси бажарилганига эътибор беринг.
Бу бутун юракдан ишонишдир. Ажабланарли эмаски, Худо Нуҳга табассум қилди. Агар Худо сизга катта кема ясашни айтганида, сизда бир қанча саволлар, қаршиликлар ва иккиланишлар бўларди? Нуҳда эса бўлмаган. У Худога чин қалбидан ишонди.
Бу дегани ҳеч шубҳа ва иккиланмасдан Худо сўраган нарсани бажаришдир. Азизлар, “Мен бу ҳақда ибодат қиламан” деманг. Сиз уни ҳеч шубҳа қилмасдан бажаринг. Чунки ҳар бир ота-она биладики, кечиктирилган бўйсуниш аслида бўйсунмасликдир.
Худо сизга бирор тушунтириш ёки сабаб кўрсатишдан қарздор эмас. Тушуниш кутиб туриши мумкин, лекин бўйсуниш кутиб турмайди. Дарҳол бўйсуниш сизга Худо ҳақида бутун умр Муқаддас Каломни муҳокама қилгандан кўра кўп нарсани ўргатади.
Аслида, агар бўйсунмасангиз баъзи бир амрларни тушунолмайсиз. Бўйсуниш тушунишни очиб ташлайди. Кўпинча биз Худога қисман бўйсунишни таклиф қиламиз. Биз бўйсунишимиз керак бўлган амрларни танлаб олишни хоҳлаймиз. Биз яхши кўрган ва бўйсунмоқчи бўлган амрларни рўйхатини тузамиз ва шу билан бирга маъносиз, қийин, қиммат ва нотаниш амрларни эътибордан четда қолдирамиз.
Мен жамоатга бораман, аммо ўнлик бермайман. Мен Инжил ўқийман, лекин мени ранжитган инсонни кечира олмайман. Шунинг учун ҳам қисман бўйсуниш бўйсунмасликдир, деб айтдик. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.