Ассалому алайкум азиз биродарлар, мақсад билан яшаш ҳақиқатан яшашнинг ягона йўлидир. Кўп кишилар ҳаётда уч асосий масалаларда қийналишади. Биринчиси, ким эканликларини билиш, яъни ўзликлари: “Мен кимман?” Иккинчиси муҳимликлари: “Мен муҳимманми?” Учинчиси таъсирликлари: “Ҳаётдаги ўрним нима?” Ушуб уч саволга жавоб Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадида айтиб ўтилган.
Иккинчи қаватдаги уйда Исо шогирдлари билан хизматига хулоса қилар экан, У намуна тариқасида шогирдларининг оёқларини ювди ва шундай деди: “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар.”- деди Юҳанно мактубининг 13 боби 17 оятида.
Худо сиздан нима қилишингизни хоҳлашини билган вақтингизда, уни амалга оширганингизда марҳамат келади. Биз қирқ кунлик саёҳатнинг охирига келар эканмиз, сиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини билганингиздан кейин уни бажо келтирсангиз, ҳақиқатан марҳаматланасиз.
Бу балки бошқа ишларни бажаришни тўхтатишингизни билдириши мумкин. Ҳаётингизда бажаришингиз мумкин бўлган бир қанча “яхши” ишлар бор, аммо Худонинг мақсадлари сиз бажаришингиз шарт бўлган ишлардир.
Афсуски, чалғиб кетиш ва муҳим нарсани унутиш жуда осондир. Нима муҳимлигидан оғиб кетиш ва секин асталик билан мақсаддан четлашиш осондир. Бунинг олдини олиш учун ҳаётингиз учун мақсад жумлани тузиб, уни мунтазам такрорлаб туришингиз керак бўлади.
Ҳаёт мақсади жумласи нима ўзи? Бу Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини қисқартирилган жумласидир. Ўзингизни сўзларингизда Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадига бағишланишингиз жумласини тузиб чиқинг.
Мақсад жумласи — вазифалар рўйхати эмасдир. Вазифалар вақтинчаликдир; мақсадлар эса абадийдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан-наслга жорий бўлади Унинг дил муроди.” Забур китоби 32 боби 11 ояти.
Бу сизнинг ҳаётингизни йўналтирадиган жумладир. Мақсадингизни қоғозга ёзишингиз сизни ҳаётингиздаги йўлларингизни аниқроқ ўйлашга ундайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин.” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 4 боб 26 ояти.
Ҳаёт мақсади жумласи фақатгина сиз вақингизни, ҳаётингизни ва пулингизни қандай сарфламоқчи эканлигингиз эмас, сиз нима қилмаслигингиз кераклигига ҳам ишорадир.
Сулаймон ҳикматларида шундай дейилади: “Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.” Сулаймон Ҳикматлари 17 боби 24 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.