3:14

Амалда қўллаш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худонинг фарзандида содир бўлаётган ҳар бир нарса Ота томонидан филтирлангандир ва ҳатто шайтон ва бошқалар буни ёмонлик учун ишлатмоқчи бўлганларида ҳам Худо буни яхшилик учун ишлатади.

Худо бутунлай ҳамма нарсани назорат қилиб турганлиги учун ҳам, фалокатлар Унинг ҳаётимиздаги ажойиб режаси учун керакдир. Чунки ҳаётингизнинг ҳар бир куни сиз туғилмасдан илгари Худонинг календарида ёзилиб қўйилган эди ва сизда содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг руҳий аҳамияти мавжуддир.

Римликларга мактубининг 8 боби 28 ва 29 оятларида бунинг нима учун эканлигини тушунтиради: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.” Римликларга мактуби 8 боб 28 оят.

Бу оят, “Худо ҳамма нарсани менинг ҳоҳлаганимдек амалга оширади” деган маънони англатмайди. Кўриниб турибдики, бу нотўғридир. Бу оят, “Худо ерда ҳамма нарсани яхшилик билан тугатади” ҳам демайди.

Бу ҳам нотўғридир. Ерда бир қанча ғамгин тугашлар бор. Биз йиқилган дунёда яшаяпмиз. Фақатгина жаннатда ҳамма нарса Худо хоҳлаганидек мукаммал амалга ошади. Шунинг учун ҳам бизга ибодат қилиш айтилган, “Сенинг Шоҳлигинг келсин.

Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.” Матто Хушхабар китобининг 6 боби 10 ояти. Римликлар мактубининг 8 боби 28 ва 29 оятини тўлиқ тушунишимиз учун уни оятма-оят ўйлаб кўришимиз керак.

Қийин вақтларда бизнинг умидимиз мусбат фикрлашга, умидли фикрлашга ёки таббий оптимистликка қаратилолмайди. Бу Худо барча нарсани назорат қилиб турганлиги ва У бизни яхши кўрганлиги ҳақиқатига қаратилгандир. “Худо даъват этганларга”. Барча нарсани яратган Буюк Яратувчи бор.

Сизнинг ҳаётингиз тасодиф, тақдир ёки омаднинг оқибати эмас. Бу ерда буюк режа бор. Тарих Унинг ҳикоясидир. Худо торларни чертади. Биз хато қиламиз, аммо Худо ҳеч қачон хато қилмайди. Худо хато қилолмайди, чунки У Худодир. “Ҳамма нарсани.” Худонинг ҳаётингиздаги режаси сизда барча содир бўлаётганлар – хатоларингиз, гуноҳларингиз ва оғриқларингизни ўз ичига олади.

Бу касаллик, қарздорлик, фалокат, ажралиш ва яқин кишиларнинг ўлимини ўз ичига олади. Худо энг ёмон қилмишдан ҳам яхшиликни келтириб чиқара олади. У буни Гўлготада амалга оширди.“Хизмат қилади.”

Ҳаётингиздаги барча нарса Худонинг режасига хизмат қилади. Улар алоҳида қисмлар эмас, балки сизнинг Масиҳга ўхшатиш учун бир-бири билан ўзаро боғлангандир. Дунёда содир бўлаётган кўп нарса ёмон ва ёвуздир, аммо Худо булардан яхшиликни келтириб чиқаради. Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top