2:49

Эгалик ҳуқуқи 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Худо дарҳақиқат коинотнинг Ҳокимидир.

Муқаддас Китоб бизга жуда қадимда ҳали бизнинг моддий дунёмиз яратилгунга қадар, Худонинг ҳокимлигига чақирув қилинганини баён этади. Энг қудратли ва гўзал фаришта бошлиқларидан бири люцифер, Худога қарши бош кўтарди ва бу орқали шайтон бўлиб, Худонинг ғаними бўлди.

У макр ва ёлғон билан Худога тегишли бўлганни эгаллади ва шундай тарзда у бу дунёнинг ҳокими бўлиб қолди. Инсон шайтоннинг васвасасига тушиб, у ҳам ўзининг Яратувчисига қарши бош кўтарди.

Худога қарши бу қўзғолон орқали инсон шайтон ҳокимлиги остига тушиб қолди. Шу сабабга кўра дунё қайғу ва ноҳақликка тўладир. Бироқ, Худода Узига тегишли бўлганни қутқаришнинг ажойиб режаси бўлган эди.

Бу режага асосан, Худо Исроил халқини, Ўзининг халқи бўлиши учун танлади, У уни заминдаги ҳамма халқлар ичидан ажратиб олдики, у Худонинг кўз ўнгида қимматли бўлиб қолди.

Шу тарзда, Исроил Худонинг халқи бўлиб қолди. Худонинг Ўғли, Масиҳ Исроил халқидан келиб чиқди. Бироқ, Исроил Уни қабул қилмади, уни рад этди ва шу тариқа Худонинг халқи бўлишдек буюк шарафдан вақтинча маҳкум бўлди.

Бироқ, Исроил халқининг бу вафосизлиги Худонинг қутқариш режаси муваффақиятсизликка учраганлигини англатмайди, вақт-соати келганида Худо Ўз Ўғли Исо Масиҳни ерга жўнатди.

Шайтон, унга сажда қилиш шарти билан, Исо Масиҳга бутун дунё подшолигини, худди, булар ҳақиқатдан ҳам унга тегишли бўлганидек, таклиф қилган эди. Бироқ, Исо зўравон ҳокимнинг таклифини рад этди, чунки У Ўзининг Гўлготадаги қурбонлиги орқали дунёни шайтон ҳокимлигидан қутқармоқчи бўлган эди.

Исо Ўзи ваъда қилганидек, Ўз жамоатини тузди. Жамоат Янги Аҳддаги Худонинг халқидир. Барча имонлилар Худога тегишлидир. Қачонки Масиҳ Ўз жамоатини ердан олганида, шунда Исроил тавба-тазарруда Худога мурожаат қилади ва Жамоат билан биргаликда яна Унинг халқи бўлиб қолади.

Ўшанда шайтон ҳокимлиги бутунлай тугайди. Ваҳий китобининг 11боби15оятида шундай сўзлар ёзилган: «Бу дунёнинг ҳукмронлиги Худовандимизга ва Унинг Масиҳига ўтди энди.

У абадулабад ҳукмронлик қилади». Худонинг қутқариш режаси тўлиғича якунланади, ўшанда янги осмон ва янги ер бўлади.Азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top