2:49

Мустаҳкам имон 03

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Биздан аввал яшаб ўтган бир доно киши шундай деган экан: “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир.” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 4 боби 23 ояти.

Азиз биродарлар, тартибсиз равишда ахлатни онгингизга кириб келишидан сақланинг. Доимо танловчи бўлинг. Нима ҳақида фикрлашингизни эҳтиёткорлик билан танланг. Павлуснинг намунасини ўзлаштиринг: “Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз.

Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз,”- деб ёзган эди 2 Коринфликларга мактубининг 10 боби 5 оятида. Бу бутун ҳаёт давомида бажарилади, аммо Муқаддас Руҳ кучи ёрдамида сиз фикрлашингиз дастурини ўзгартиришингиз мумкин.

Ҳаракатларингизни бирор художўй дўстингиз ёки гуруҳга ошкор қилинг. Сиз буни бутун дунёга овоза қилишингиз шарт эмас, балки ўзингизнинг ҳақиқий курашаётган нарсангизни бир киши билан бўлишишингиз керак.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Сиз ёлғиз бўлганингиздан кўра дўстингиз бўлгани яхши. Агар йиқилсангиз дўстингиз туришингизга ёрдам бериши мумкин. Аммо агар сиз олдингизда дўстингиз бўлмай туриб йиқилсангиз, сиз ҳақиқатан ҳам кулфатдасиз.” Воиз китобинигг 4 боби 9 ва 10 оятлари.

Азизлар, очиқча айтганда: Агар сиз ёмон одат, боғланиб қолиш ёки васвасага қарши жангда мағлубиятга учраётган бўлсангиз ва яхши ният билан қилинган ҳаракат оқибатида мағлубяит айбига тушиб қолаётган бўлсангиз, сиз ўзингизча яхши тарафга ўзгаролмайсиз!

Сиз бошқа кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўласиз. Баъзи васвасаларни сиз учун ибодат қилаётган кишининг ибодати, далда бериши ва сизга маъсул кишининг ёрдами орқали енгиш мумкин.

Худонинг сизни ўсишингиз ва эркинлигингиз учун режаси, бошқа масиҳийларни ҳам ўз ичига олади. Ҳақиқий ва самимий биродарчилик сизнинг ёлғиз ўзингиз бартараф бўлолмайдиган гуноҳдан халос қилиш учун малҳам ҳисобланади.

“Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир,”- деб ёзган эди Ёқуб ўзининг китобиниг 5 боби 16 оятида.

Сизга қаттиқ ёпишиб олган ва енгиш имконсиз бўлган васвасадан халос бўлишни истайсизми? Худонинг режаси аниқ: Уни яширишга ҳаракат қилмай, унга иқрор бўлинг! Уни яширмасдан, уни очиб ташланг.

Ҳиссиётингизни очиқ намоён қилиш — шифо топишнинг бошланишидир. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top