Ассалому алайкум азиз биродарлар. Муқаддас Калом бизга шундай дейди: “Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар.” 1 Салоникаликларга мактубининг 5 боби 18 ояти.
Бу қандай бўлиши мумкин? Эътибор берган бўлсангиз, азиз биродарлар, Худо бизга “ҳар қандай вазиятда” ва “ҳар қандай вазият учун” шукр қилишни айтади. Худо сиздан ёвузлик учун, гуноҳ учун, қийноқлар учун ёки дунёдаги бошқа оғриқли оқибатлар учун шукр қилишни айтмайди.
Бунинг ўрнига, Худо сиздаги мақсадини амалга ошириш учун муаммоларда ҳам шукр қилишни айтади. Муқаддас Калом шундай дейди: “Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар.
Яна айтаман: хурсанд бўлинглар.” Филиппиликларга мактуби 4 боб 4 ояти. Бу “Оғриғингиз-дан хурсанд бўлинг” демаяпти. Бу ўз-ўзини қийнаш бўлади. Сиз “Раббимизда” хурсанд бўласиз. Нима содир бўлишидан қатъий назар, сиз Худонинг севгисида, ғамхўрлигида, донолигида, кучида ва садоқатида шодланишингиз мумкин.
Исо шундай дейди: “Ўша кунда севининг, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга само мукофоти буюк бўлур.” Луқо Хушхабар китоби 6 боби 23 ояти. Худо биз билан ҳаттоки азобларда ҳам бирга бўлганидан хурсанд бўлишимиз мумкин.
Биз четдан туриб далдаларни жўнатиб турадиган ва узоқларда бўлган Худога хизмат қилмаймиз. Бунинг ўрнига, У бизнинг азобларимизга шерик бўлади. Исо буни танада зоҳир бўлганида кўрсатди ва Унинг Руҳи буни ҳозир бизда амалга оширади.
Худо бизни ҳеч қачон ўзимизга ташлаб қўймайди. Тарк этишдан қайтинг. Сабр-тоқат қилиб қаттиқ туриб олинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шуни билингларки, имонингизни синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади.
Сабр-тоқат тула самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар.”- деб ёзилган Ёқуб мактубининг 1 боби 3 ва 4 оятларида. Аслида характер барпо қилиш жуда секин жараёндир.
Агар биз ҳаётимиздаги муаммолардан сақланмоқчи бўлсак ёки улардан қочмоқчи бўлсак, биз жараённи тўхтатиб, ўсишимизни секинлаштириб ва рад қилиш ҳамда чекиниш оқибатида юзага келадиган энг қақшатқич оғриққа дуч келамиз.
Агар сиз характерингизнинг абадий оқибатларини ушлаб ҳаракат қилсангиз, сиз камроқ: “Менга енгиллик бергин!” “Мен яхшироқ ҳис қилай!”- дея ибодат қилиб кўпроқ “Мени уйғунлаштиргин, Сенга ўхшашимга ёрдам бергин,”- деб айта оласиз.
Агар маъносиз ва чалкаш вазиятларда Худонинг қўлини кўришни бошласангиз, ўсаётганингизни биласиз. Агар ҳозир азоб чекаётган бўлсангиз, “Нега мен?”- дея сўраманг. Бунинг ўрнига: “Менга бу билан нимани ўргатмоқчисан?” — дея сўранг. Худога ишонинг ва тўғри бўлган ишни қилишда давом этинг. “Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак.” Азизлар, шу ерда сиз билан хайрлашамиз, омон бўлинг.