2:52

Ривожланиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Агар бирор кишини чуқурликка тушиб кетганини кўрсангиз, унга “Менда хизмат қилиш ва шафқат кўрсатиш инъоми йўқ” дейишингиз ўрнига, Худо сиздан унга ёрдам беришингизни истайди.

Сиз бирор вазифа учун инъомланмаган бўлсангиз ҳам, агар бу вазифани бажариш бошқа инъомли киши бўлмаса, сиз буни бажаришга чақирилишингиз мумкин. Сизнинг асосий хизматингиз шаклингиз ичида бўлиши мумкин, аммо иккинчи даражали хизматингиз эса ўша вақтда чақирилганда бажаришингиз мумкин бўлган хизматингиздир.

Сизнинг шаклингиз сизнинг хизматингизни очиб берса, сиздаги хизматкорлик қалби эса сизнинг етуклигингизни очиб беради. Йиғилишдан сўнг ахлатларни йиғиштириб олиш ва стулларни жой-жойига қўйиш учун бирор махсус қобилият керак эмас.

Ҳар бир киши ҳам хизматкор бўла олади. Керак бўладиган нарса бу характердир. Бутун умр жамоатда хизмат қилиб хизматкор қалбига эга бўлмаслик мумкиндир. Сизда хизматкор қалби бўлиши керак.

Сизда хизматкор қалби борлигини қандай билсангиз бўлади? Исо шундай деган: “Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармикан?” Матто Хушхабар китобининг 7 боби 16 ояти.

Ҳақиқий хизматкорлар ўзларини хизмат қилишга очиқ тутадилар. Хизматкорлар ўз вақтларини бошқа нарсаларни излаш билан ўтказмасдан, хизмат қилиш учун тайёр бўладилар. Улар хизматга чақирилганда сакраб ўринларидан туриб, унга тайёр бўладилар.

Худди аскарга ўхшаб, хизматкорлар ҳам хизматга тайёр туриши керак: “Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.” 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 4 ояти.

Агар сиз фақат сизга қулай бўлган вақтда хизмат қилсангиз, сиз ҳақиқий хизматкор эмассиз. Ҳақиқий хизматкорлар керак бўлган вазифани ҳаттоки у ноқулай бўлган вақтда ҳам бажарадилар.

Сиз ҳамма вақт ҳам Худо учун тайёрмисиз? У сизни ранжитмасдан туриб сизнинг режаларингизни вайрон қилиши мумкинми? Хизматкор сифатида, сиз қачон ва қаерда хизмат қилишингизни танлай олмайсиз.

Хизматкор сифатида сиз режаларингиз устидан бошқаришни ўзингиз эмас, балки Худога топширасиз. Агар сиз кун бошланишини Худога хизматкорман дейиш билан бошласангиз, режаларингизнинг амалга ошмаслиги сизни ранжитмайди, чунки ҳамма нарса Худонинг истагани бўйича кетаверади.

Хизматкорлар режалар тўхталишини хизмат қилиш учун белги сифатида қабул қилиб ва хизмат қилиш имконияти борлигидан хурсанд бўладилар. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top