MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, бизга нисбатан шундай айтилган: “Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан.

Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар.” 1 Салоникаликларга мактубининг 5 боби 12 ва 13 оятлари. Мен сизни жамоатнинг бирлигини сақлашга ва ҳимоя қилишга маъсулиятли бўлишга чақираман.

Барча ғайратингизни бунга қўйинг ва Худо бундан жуда мамнун бўлади. Бу ҳар доим ҳам осон кечмайди. Баъзида сиз ўзингиз учун эмас, балки тана учун жон куйдириб ишлашингиз керак бўлади.

Бу биз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашни тўхтатишимиз учун Худо бизни жамоатга қўйганлигининг сабабларидан биридир. Жамоатда биз “мен” ўрнига “биз” ва “менинг” ўрнига “бизнинг” деган сўзни ўрганамиз. Худо шундай дейди: “Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.” 1 Коринфликларга мактубининг 10 боби 24 ояти.

Худо бирликда бўлган жамоатни марҳаматлайди. Сэддлбек жамоатида ҳар бир аъзо ўз жамоатини қўриқлашга аҳд қилган. Бунинг оқибатида жамоатда уни бўлишга олиб келадиган ҳеч қандай келишмовчилик йўқдир.

Бу бирликда бўлган ва севимли жамоат бўлгани учун кўпчилик бу жамоатга келишни истайдилар.Ушбу жамоатда охирги етти йилда 9100 дан ортиқ имонлилар чўмдирилди. Агар Худода бир қанча ёш имонлилар бўлса, У улар учун илиқ инкубатор топишга ҳаракат қилади.

Сиз ўз жамоатингизни илиқ ва севимли қилиш учун қандай ҳаракат қиляпсиз? Жамиятингизда тинчлик ва севгига муҳтож бир қанча кишилар мавжуддир. Ҳақиқат шуки, ҳар бир киши севилишни хоҳлайди ва кишилар севгига тўла ва бир-бирларига ғамхўр бўлган имонлиларни топганларида, сиз эшикни улар кирмасликлари учун беркитиб қўйинг.

Хизмат қилаётганларга ёрдам беришдан кўра четдан туриб уларни танқид қилишимиз жуда осондир. Худо бизни қайта-қайта танқид қилмаслик, таққосламаслик ва ҳукм қилмасликка чақиради.

Агар сиз бошқа имонлини танқид қилсангиз, Худо унинг ҳаётида қилаётган ишига аралашаётган бўласиз. “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади.

Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шуниннг учун у туради,” – деб ёзилган Римликларга мактубининг 14 боби 4 оятида. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top