2:56

Муносабат 001

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бу ҳаёт бизга севишни ўрганишимиз учун берилган, шунинг учун Худо биздан жароҳат, келишмовчилик ва жанжал бўлган вақтларда муносабатларимизга бепарво бўлиш ўрнига уларни тиклаш учун ғайрат қилишимизни хоҳлайди.

Аслида, Муқаддас Каломда ёзилганидек Худо бизга вайрон бўлган муносабатларни тиклаш хизматини берган. Шу сабабли Янги Аҳднинг асосий қисми бизга бир-биримиз билан муносабат қилишимиз ҳақидадир.

Павлус шундай ёзган эди: “Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар.” – деб ёзган эди Филиппиликларга мактубининг 2 боби 1 ва 2 оятларида.

Павлус бизнинг бошқалар билан чиқишишимиз руҳий етукликдан далолат беради, деб ўргатган. Масиҳ Ўз оиласини бир-бирига бўлган севгиси орқали билинишини хоҳлагани учун ҳам, бузилган муносабатлар имонсизлар учун ёмон намунадир.

Шунинг учун ҳам Павлус Коринфдаги жамоат аъзоларининг бир-бирлари билан талашиб, ҳаттоки маҳкамаларгача бораётганларни эшитиб жуда хижолат бўлган эди. У шундай ёзган: “Сизлар уялинг, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ?” 1 Коринфликларга мактубининг 6 боби 5 ояти.

Павлус Коринфдаги имонлилар жамоатдаги кишилар ўртасидаги жанжалларни тинчлик билан ҳал қилолмайдиган бирорта ҳам имонли йўқлигидан жуда ҳайратга тушган.

Ўша хатида у шундай деган: “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.” 1 Коринфликларга мактуби 1 боб 10 оят.

Агар сиз ҳаётингизда Худонинг марҳаматини хоҳласангиз ва Худонинг фарзанди сифатида танилишни истасангиз, тинчликсевар бўлишни ўрганинг. Исо шундай деган: “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир.

Чунки улар Худо ўғиллари дейилур.” Матто Хушхабар китоби 5 боби 9 ояти. Эътибор берган бўлсангиз, Исо “Тинчликни севувчилар бахтлидир” демади, чунки ҳамма тинчликни хоҳлайди. У “Тинч юрганлар бахтлидир” демади.

Исо “Тинчлик учун ҳаракат қилганлар бахтлидир” – яъни келишмовчиликларни бартараф қилишга бел боғлаганларни назарда тутди. Тинчлик ўрнатувчилар жуда оздир, чунки бу жуда мушкул ишдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top