MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Кичик Осиёдаги ўз қўрғонларидан улар Форс ва Арабистон ярим оролига йўл олишди, токи атрофдаги рим ҳукмронлари ва католик жамоатининг раҳбарлари тарафидан бўлаётган таъқиблардан қочсин. Лекин улар у ерда золим зороастризмга, кейинроқ эса мусулмонларга дучор бўлдилар ва “масиҳий фаолиятнинг маркази бўлган” туманларга – Тибет, Афғонистон, Ҳиндистон, Марказий Осиёга Шарққа қараб кетдилар.

Булар Ёзувнинг катта қисмини ёддан биладиган маълумотли, катта имонга эга бўлган одамлар эдилар. “Баъзилар бутун Янги Аҳдни ёдлаб олишган эдилар. Улар ёшларни ўқитадиган мактабларга ва замонавий Муқаддас Китоб олийгоҳларини эслатувчи, ёшларни ва катталарни доимий хушхабарчилик фаолиятига жалб қиладиган монастирларга асос солишган”.

Марказий Осиёдан Несторианлар шарққа қараб ҳаракат қилдилар ва тўққизинчи асрга келиб Хитой ҳудудларига етиб боришди, у ердан Корея, Япония ва жанубий-шарқий Осиёга жўнаб кетдилар.

Уларнинг таъсири ўсиб борарди ва ўн учинчи асрга келиб, мавжуд ҳисоб бўйича Хитойда ва атрофидаги жойларда йигирма еттитага яқин энг катта руҳонийлар маркази ва уларнинг бошчилигида икки юзта нозирлар мавжуд эди. Лекин бу қудратли хушхабарчилик жамоати тезда йиқилди.

Тинчликсевар Несторианлар исломнинг жанговар мутаасибларига қарши тура олмадилар, яна Несториан масиҳийларининг асосий марказларини қўшганда, Осиёнинг кўп ҳудудларини хароб қилган, Чингизхон ва бошқа варварларнинг армиялари янада даҳшатлироқ бўлди.

Масиҳийлар эрасининг хизматларига чек қўйилди ва унут бўлиб кетди. Ғарбий жамоат раҳбарлари билан Несторианлар ўртасидаги қадимги таълимий келишмовчиликлари сабабли, Масиҳнинг икки табиати масаласи бўйича рим католиклари Несторианларда ёлғон таълимотни кўрдилар, уларнинг буюк ва қаҳрамонларча мардликлари ҳисобга қабул қилинмади.

Фақат охирги йиллари олимлар тушундилар-ки, ёлғон таълимотда айблаш жуда катта бўрттирилган ва шундагина дунё Несториан имонлилари масиҳий хушхабарчилик ҳаракатига қандай мерос қолдириб кетганларини тушунишни бошлади.

Кейинроқ ўрта асрларда рим-католик хизматининг тез ўсиш ва тарқатилиш вақти бўлди. Покланиш ва Ислоҳот асрида бу ўсиш давом этди. Диний жамият бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди ва рим-католик жамоатларининг хушхабарчилик ҳаракати янада кўпроқ турли хил ва марказий ташкилотларнинг баъзи вазифаларини маҳаллий идораларга бериш идорасига айланиб борди. Бўлиб ўтган ҳодисани тўғирлаш учун ватиканлик амалдорлар ўн еттинчи асрда ўзларининг ҳаракатларини бирлаштирди. Ватиканнинг тўғридан-тўғри назоратида эътиқодни тарқатадиган Муқаддас Қавм, ёки Испания ва Португалиянинг Янги Дунёдаги таъсирини кучсизлантириш мақсадида шунчаки тарғибот ташкил қилинди. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top