2:43

Молни тезроқ сотиш керак

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бир корхона йил бўйи молларини қанчалик тез сотса, нархларни ошириш эҳтиёжини шунчалик кам сезади, даромади ҳам мўл бўлади. Мисол учун, 5 фоиз фойда билан бир йил ичида ҳар қандай нарсани беш марта сотиш йилига 25 фоиз соф фойда олиш, деганидир.

Бир йил ичида дўконингиздаги молларни неча марта ўтказсангиз, сармоядан шунчалик фойда оласиз. Йилда ўн етти марта дўконидаги молларни айлантирадиган савдогар сармоясидан ўн етти марта фойда олади, ҳар уч ҳафтада сармоясини бир улушга оширади, демакдир. Бу дўкон ўз савдоси ҳақида шундай изоҳ бериши мумкин: «Ҳар йигирма кунда битта янги дўкон!»

Умуман олганда, кўп турдаги мол сотадиган дўконлар бошқаларига қараганда кўпроқ нарса сотади. Чунки бу ерда мол кўп айланади ва кўп фойда келтиради.

1992 йили бир дўкон молларини йилда икки мартагина айлантира оларди. 1997 йилга келиб мазкур дўкон нарсаларини ўн марта айлантира бошлади. Демак, беш йил олдингига қараганда тўрт марта кўпроқ нарса сотмокда. Яъни сотиш мудлати тўрт марта қисқарди. Олдинлари нарсаларини 26 ҳафтада сотарди, ҳозир эса беш ҳафтада айлантиради, яъни сотади.

Бу олға силжишга қандай эришилди? Бу бир неча сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан:

1. Эҳтиёждан ортиқ барча сотувчиларнинг жавоби берилди;

2. Бугунги кунга мос келмайдиган сотиш услубларидан воз кечилди;

3. Дўконнинг кириш қисми кенгайтирилди;

4. Мавсумга қараб харидорларга ичимлик берилди;

5. Сотувчиларнинг малакалари оширилди;

6. Молларнинг турлари кўпайтирилди;

7. Дўконга жонланиш киритилди;

8. У ерга тоза ҳаво — соғлом муҳит олиб кирилди.

Савдо дўконлари доимо тоза, тартибли ва фаол бўлиши керак. Нарсалар жонли шаклда кўриниб турсин. Ишлайдиган одамлар покиза, ишчан ва билимли бўлсин.. Бир нарса пештахтада узоқ муддат қолмасин. Бир дўконга нарсанинг кириш-чиқиши қанчалик тез бўлса, фойда ҳам шунга яраша бўлади. Ушбу маслаҳатлар нафақат сиз очган ёки очмоқчи бўлган дўконга, балки сиз истаган барча тирикчилик турида ишлатиш мумкин. Бу принциплар сиз азизлар учун кичик бизнесингизнинг асосий қонунларига айланса, савдо сотиғингиз анча жонланади, бу дегани, сизнинг даромадингиз ҳам ошиб боради деганидир.

Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top