Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Баъзи сотувчилар жуда кўп маош олишади, ҳам эски мижозларни сақлаб колишади, ҳам янги харидорларни жалб ҳилишади. Қисқаси, сизга ҳеч юк бўлишмайди. Аммо ёмон сотувчилар бўлса, харидорни қочиргани етмаганидай, Сизга келтирган фойдасидан зарари кўпроқ бўлади.
Савдо корхоналари зарарга кирмаслик учун, албатта, ўз соҳасининг устаси бўлган сотувчиларни ишлатиши керак. Шу ўринда тижорат билан шуғулланадиганларга бир савол берсам: битта сотувчининг Сизга қанчага тушишини ҳеч ҳисобладингизми? Савдо соҳасида ишлайдиган миллионларча инсонларнинг кўпчилик қисми бунга қониқарли жавоб бера олмаса керак. Чунки бу ҳакда би- лишмайди ёки ўйлаб ҳам кўришмайди.
Албатта, ишлатган ҳар бир сотувчингизга қанчадир микдорда иш ҳақи берасиз, бироқ бу менинг муаммойим эмас. Тажрибали ва малакали сотувчиларнинг дўконга жалб қилган харидорлардан келтирган фойдасини ва бир ишни эплай олмайдиган сотувчингизнинг мижозларни қочириши туфайли Сизга етган зарарни ҳеч ҳисоблаб кўрдингизми?
Баъзи сотувчилар жуда кўп маош олишади, ҳам эски мижозларни сақлаб қолишади, ҳам янги харидорларни жалб қилишади. Қисқаси, Сизга ҳеч юк бўлишмайди.
Аммо ёмон сотувчилар бўлса, харидорни қочиргани етмаганидай, Сизга келтирган фойдасидан зарари кўпроқ бўлади. Булар муассаса учун катта юк бўлиб, бу тур сотувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мен биладиган жуда катта магазин бир пайтлар кўпгина мижозларини йўқотганди. Магазин маъмурияти томонидан мижозларнинг магазинга келмай қўйганлари сабаби ўрганилаётган эди. Ўн йил олдинги мижознинг ташриф қоғозини топиб олишгач, магазин эгаси унга телефон қилиб, нега келмай қўйганининг сабабини суриштирди. Жавоб шундай бўлди:
—Ўн йил олдин бир сотувчининг қилган қўпол муомаласи сабаб бўлиб, у ерга қадам босмайдиган бўлдим.
—Агар ўн йилдан бери магазинимиздан олди-сотди қилганингизда унинг миқдори қанча бўларди?
— Тахминан 10 минг доллар!..
Биргина сотувчининг келтириши мумкин бўлган зиённинг микдорини кўрдингизми?
Мол эгасининг биринчи қиладиган иши сотувчиларни элакдан ўтказиш бўлиши керак. Ёмон сотувчи жуда катта зарар демакдир, деган сўзларни доимо ёдда тутинг. Яна бир дўкондор келмай қўйган мижозларидан уч минг киши орасида сўровнома ўтказди. Мижозлардан беш юз элликтасининг жавоби шундай эди: «Сотувчиларингиз мен билан керакли даражада муомалада бўлмаганлари учун…». Шунинг учун, сотувчингизга диққат эътиборингизни қаратинг, чунки тирикчилигингиз кўпроқ айнан шу одамга боғлиқ экани ҳақиқатдир.
Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.