2:52

Руҳий қуролларимиз 8 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз, Исо Масиҳнинг исмини эълон қилганимизда, Унинг исмидан куч чиқади, шунингдек,

Каломдаги оятларни овоз чиқариб айтганимизда, Сўзнинг кучи ҳаракатга келади. Шу билан бир қаторда, биз Исо Масиҳ қонидаги кучдан ҳам фойдаланишимиз керак. Биз ибодатда, Унинг қони билан покланганимизни айтганимизда, Исо Масиҳ қонининг кучи ҳаракатланишни бошлайди. Жумладан: «Мен Масиҳнинг қонини ҳаётимга чақираман ва Унинг қонининг ҳимояси остидалигимга ишонаман», деб

айтишимиз керак. Биз Худога тегишли бўлганимиз учун, шайтон бизни издан чиқаришга, янчиб ташлашга, тўхтатишга ва бизга ҳеч қандай таянч нуқтасини қолдирмасликка уринади. Бу унинг мақсади. Иноят тахтига, Раббий Исо Масиҳнинг қимматбаҳо қони орқали, Худодан ҳимоя ва ғамхўрлик сўраб келишга ҳуқуқимиз борлиги учун, унинг бу мақсади амалга ошмаслиги мумкин.

Бизнинг Худованд эшитган ибодатларимиз, шайтоннинг режаларини бузади. Бу биз учун айни муддао. Биз шайтоннинг режалари барбод бўлишини ва ибодатда Исо Масиҳнинг қони орқали уни енгишни истаймиз. Чиқиш китобида, Миср еридан ўтишга ва ҳар битта оиладаги тўнғични ўлдиришга отланган ўлим фариштаси ҳақида айтилган. Худованд халқига қўзичоқнинг қонини олишни ва уни уйидаги эшикларининг ёни ва тепасига суртишни буюрган. Шундан сўнг, Худованд кимнинг эшигига қон суртилган бўлса, ўлим фариштаси ўша уйни четлаб ўтишини ва ичкаридагиларнинг бирортаси зарар кўрмаслигини айтган. Исо Масиҳ – ўша нажотнинг Қўзиси. У бизни гуноҳ ва ўлим лаънатидан озод этиш учун Голготада Ўз қонини тўкди. Биз Масиҳнинг қони берадиган имтиёзларнинг ҳаммасидан ҳам фойдаланмаймиз, деб ўйлайман.

Исроилликларнинг эшикларидаги қон ўлим фариштаси ичкарига кириб, тўнғич ўғилларини ўлдириб, одамларнинг ҳаётини яксон қилишга йўл қўймаган бўлса, биз ҳам ҳаётимизга Масиҳнинг қонини чақиришимиз ва ичкарига кирмаслиги учун шайтонга эшикларни ёпишимиз мумкин. Исроилликлар эшикларининг ёнларига қон

суртиши учун хўп уринишган. Улар қўзини ўлдиришган, ундан терисини шилишган, ҳиссоп ўтини олиб, қонга ботиришган ва қонни эшик ёнларига суртишган.

Бу ҳийла ёқимсиз машғулот. Бу уларга ғалати туюлган бўлиши мумкин, аммо улар Худованд буюрганларининг ҳаммасини бажардилар. Исроилликлар эшикларига ҳақиқий қонни суртдилар, аммо биз буни имон билан амалга оширамиз. Исо Масиҳ – Худонинг Қўзиси ва Унинг тўкилган қонидан, биз оддий ибодат орқали ҳимоя

сифатида фойдалана оламиз.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top