3:18

Бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исо Масиҳ хочга михланишидан сал олдин, ёнидаги шогирдларига мурожаат этиб, деди:

«Васвасага тушмаслик учун бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар, зеро руҳ тетик, тана эса заифдир» (Матто 26:41). «Бедор бўлинглар ва ибодат қилинг» жумласи, биз учун ҳал этувчи аҳамиятга эга. Атрофимизда содир бўлаётган ҳамма нарсага эътиборли бўлишимиз ва қандайдир муҳтожлик ёки муаммони кўрганимизда, бирдан ибодат қилишимиз керак. Ибодатни кейинга қолдирманг!

Ибодат – бу шайтонга қарши самарали қурол ҳамда бизнинг ва яқинларимизнинг ҳа-

ётидаги, унинг маккорона режаларини барбод қиладиган қурол ҳисобланади. Худованд ҳаётимизга ажойиб одамларни: бизни руҳлантирадиган, бизга даъватимизни бажаришда кўмаклашадиган, бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлган,

бизга шунчаки ёқадиган кишиларни олиб келади. Бироқ душман ҳаётимизга бизни хафа қиладиган, бизга озор берадиган, сотадиган, кучдан қолдирадиган, ўз мақсадлари йўлида биздан фойдаланадиган одамларни қўшиб қўяди.

Нопок руҳлардан эҳтиёт бўлинг. Душман бизни ҳолдан тойдириш ва Худонинг иродасини бажаришимиздан чалғитиш учун ҳар тарафга тузоқлар қўйиб чиқади. Айрим тузоқлари, одамлар орқали ҳаракат қиладиган нопок руҳлар билан боғлиқ.

Каломда ҳам, шайтоннинг ҳолдан тойдиришга қаратилган усуллари ҳақида ёзилган, шулардан яққол кўзга ташланадиган мисол Ҳаворийлар китобининг 16-бобида келтирилган: «Бир куни ибодат йиғинига кетаётганимизда, фолбинлик руҳига эга бўлган бир чўри қиз бизга дуч келди. У фолбинлик билан ўз хўжайинларига кўп

даромад келтирар эди. У Павлуснинг ва бизнинг ортимиздан юриб: «Бу одамлар Худойи Таолонинг қулларидир, улар бизга нажот йўлини эълон қилмоқдалар», ― деб бақирар эди». Матндаги эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган биринчи нарса – Павлус ва унинг ҳамроҳлари ибодат қилиш учун кетаётган эдилар.

Душманга ибодатларимиз хуш келмайди ва у бор кучи билан бизга халақит беришга тушади. Эътибор беринг, чўри аёл ҳақиқатни гапирди, бироқ унинг ичидаги ёвуз руҳ туфайли, уни эшитиш ниҳоятда ёқимсиз эди. Унинг тўхтовсиз айтган гаплари, атрофдагиларни жиғига тегар эди. Худованд бизга руҳларни фарқлаш қобилиятини берди ва биз ундан фойдаланишимиз керак. Воқеаларни жисмонан идрок этиш камлик қиладиган пайтлар бўлади. Бир пайтлар бизнинг хизматимизда керакли малакага эга бўлган одамлар ишлар эди. Афтидан, уларнинг гаплари тўғрига ўхшар, аммо менда уларга нисбатан хавотир бор эди. Аввалига, мендаги ички овозга ишонмадим ва одамларни, менда уларга нисбатан шубҳали фикрлар бўлгани сабабли, ишдан бўшатгим келмади. Бироқ вақт ўтиб: бизда Муқаддас Руҳ яшаши туфайли, менинг сезиш қобилиятим муқаддаслангани ва ичимдаги овозга қулоқ солишим кераклигига амин бўлдим.

Бу мен ҳар сафар сезган нарсам тўғри бўлиб чиқади, дегани эмас, лекин мен доим Муқаддас Руҳга ишонишим ва Унинг ортидан эргашишим керак дегани. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top