3:26

Бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар 4 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Душман ҳаётингизга нафақат сизни ҳолдан тойдириш, аччиқлантириш ва васвасага солиш, йўлдан оздириш учун, балки Худонинг сиз ва сиз орқали бошқалар учун белгиланган хоҳишлари амалга ошишига халақит бериш ниятидаги кишиларни ҳам юборади. Шу мақсад йўлида, шайтон, ҳатто Исо Масиҳнинг энг яқин шогирдларидан бири бўлган, Бутрусдан фойдаланди. Исо Масиҳ Бутрусга ва бошқа шогирдларига, Уни ўлдиришлари ва У учунчи кун тирилиши ҳақида айтди. Бутрус Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини билдирадиган нажот режасининг мазмунини охиригача англамай, деди: «Ўзингга раҳм қил, Ҳазрат. Сен билан бундай бўлмасин! – деди. Лекин У ўгирилиб, Бутрусга: – Йўқол Менинг олдимдан, шайтон! Сен Мен учун васвасасан» (Матто 16:22-23).

Исо Масиҳ Худонинг нажот режаси амалга ошишида, шайтонга тўсқинлик

қилиш имконини бермаслик учун шу заҳоти, Ўз муносабатини билдирди.

Душман бор кучи билан, Худонинг иродасини бажаришимизга халақит беришга уриниб, бизнинг яқинларимиздан ва бизни севадиган кишилардан, ўзининг мақсадларида фойдаланади. Бу одамлар бизга зарар келтиришни истамайдилар, улар шунчаки содир бўлаётган ҳодисаларни тушунмайдилар. Худованд бизни ниманидир амалга оширишга чорлаганда, ёнимиздаги кишилар буни тушуна олмаслиги

мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Улар учун сизнинг даъватингиз ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги ва улар сизни режаларингиздан воз кечишга мажбурлашга уринишлари мумкин. Шайтон бизнинг заиф жойимизга уришни ёқтиради. У сизга ҳужум қилиш йўлида, нотаниш ёки сиз учун аҳамиятсиз бўлган одамлардан фойдаланмайди. У бизга юқори даражада озор берадиган усулларини қўллайди.

Унга бунинг нима кераги бор? У шунчаки, бизнинг ривожланишимизни ва янги поғоналарга кўтарилишимизни истамайди. У биздан қўрқади! У биз Худога итоат қилсак, зулмат шоҳлиги учун хавф солишимизни билади. Калом хикояларидаги Феликс, Далида ёки Бутрусга ўхшаган одамлар билан тўқнашганда, бизга одамлар эмас – балки биз билан жанг олиб бораётган зулмат шоҳлигига қарши чиқаётганини унутмаслигимиз лозим. Бу шоҳликнинг ҳокими – шайтон. «…Чунки бизнинг жангимиз қону танага қарши эмас, балки бу дунёдаги зулматни бошқарадиган бошлиқларга, ҳокимлару ҳокимиятларга ва самовий оламдаги ёвузлик руҳларига қаршидир» (Эфесликларга 6:12). Бизнинг душманимиз одамлар эмас, шайтон ҳисобланади. Биз одамларни севишимиз, шу билан бирга, улар орқали ҳаракат қилаётган ҳийлагарга қарши туришимиз лозим.

Худодан руҳий нарсаларни фарқлай олишингиз учун сизнинг руҳий сезиш қобилиятингизни чархлашини сўранг. Оддий ибодатнинг кучи вақтингизни тежашга ёрдам беради ва сизни кўплаб муаммолардан сақлайди. Шайтоннинг Худо фарзандлари билан курашидаги севимли ва ҳийла муваффақиятли усулларидан бири – биз эзгу ишларни қилишга бел боғлашга кучимиз етмаслиги учун бизни ҳолдан тойдириш ва заифлаштириш ҳисобланади. Худованд эса бизни кучли бўлишимизни

истайди ва бунга бизнинг ибодатларимиз ёрдам бериши мумкин. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top