2:49

Бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар 5 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Шайтоннинг Худо фарзандлари билан курашидаги севимли ва ҳийла муваффақиятли усулларидан бири – биз эзгу ишларни қилишга бел боғлашга кучимиз етмаслиги учун бизни ҳолдан тойдириш ва заифлаштириш ҳисобланади. Худованд эса бизни кучли бўлишимизни истайди ва бунга бизнинг ибодатларимиз ёрдам бериши мумкин. Бирор нарсага муҳтожликни ҳис этсангиз, шу заҳоти ибодат қилинг,

ибодатни кейинга қолдирманг. Худодан зийракликни сақлаш ва душманнинг сизни, ҳаддан ташқари чарчашга олиб борадиган маккор ниятларидан воқиф бўлиб юришда, кўмак сўранг. Шунингдек, Ундан шайтоннинг сизга қаратилган ҳар қандай режаларини барбод қилиш усулларини йўлга қўйишга ёрдам беришини сўранг.

Душман сизни жисмоний чарчоққа олиб келадиган ташвишлар ва ҳаяжонга соладиган зарбалар ёрдамида ҳолдан тойдиришга уринади. У сизни ғайратингиздан маҳрум этишга ҳаракат қилади, ибодат қилишга халақит беради ва яхшилик қилиш шаштидан қайтаришга уринади. Ҳаётингизга айрим кишиларни, нопок руҳларнинг қуроли сифатида юборади. Сизни улар орқали хароб қилишга, адаштиришга, ҳаётингиздаги Худонинг режасини амалга ошишига халақит беришга тиришади. Агар сиз ибодат орқали Худованд билан кўпроқ мулоқотда бўлсангиз, сиз нафақат доноликни ва Унинг овозини эшитишни ўрганасиз, шунингдек душманнинг устидан ғалаба қозонишга ҳам қобилиятли бўласиз.

Бизнинг шошилмай ва маккорона иш кўрадиган душманимиз бор, у бизни секин-аста вайрон қилиб боради ва Худонинг бизга топширган вазифасини амалга оширишимизда халал бериш мақсадида, ўта даражада ҳолдан тойишга олиб боради.

Худодан шайтоннинг, бизни чарчатишга қаратилган турли хил усулларини, шу

заҳоти тушуниб олишни ўргатишини сўрашимиз зарур. Шайтон бизни жисмонан толиқтиришга, ғайратимизни сусайтиришга, Калом ўрганиш ва ибодат учун белгиланган вақтимизни ўғирлашга, яхшилик қилиш шаштидан қайтаришга уринади. Душман ҳужум қилган заҳоти, унга зарба беришимиз ва азоб чекаётган, ёлғиз биз эмаслигимизни унутмаслигимиз лозим.

Одамлар билан муносабатда, алоҳида ҳушёрликка эга бўлишимиз ва Худодан нопок

руҳлар ишга соладиган одамлардан нари юриш учун руҳий сезгирлигимизни ўткирлашини сўрашимиз керак. Калом хикояларидаги Феликс, Далида ва Бутрус каби кишилардан эҳтиёт бўлишимиз зарур. Душман бундай одамлардан бизни вайрон қилиш, васвасага солиш ва ҳаётимиздаги Худонинг мақсадларини бузиш учун фойдаланади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top