Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Нопок ва бўйсунмайдиган одамлар бошқаришга йўл қўйган жамоат бошқарувининг ҳар қандай тури ёвузликдир. Ҳар қандай тўғри фикр юритувчи инсон бу сўзларга қўшилади, бироқ турли фурсатларда тез-тез айнан шу бўлади: бошқарувда пайдо бўлган нопок ва бўйсунмайдиган одамлар жамоатни хўрлашади. Шу қаторда жамоатлар икки муҳтожликка дуч келади.
Биринчидан, қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига одамлар чегараланган сонигина эга бўлишлари мумкин. Бундай олганда, бу хавфли эмас, чунки жамоат бошқарувида бир неча истеъдодли ва ростгўй одамлар бўлса, ташкилот яхшироқ ишлайди. Бу одамлар бошқарувсиз ва масъулиятсиз бўлганларида хавф туғилади. Ҳокимият қайсарлик қилиб, уни ушлаб қолишга ҳаракат қилаётган ўша камчиликнинг қўлига ўтганда жамоат талофотга учраши мумкин.
Иккинчидан, бундай муҳтожлик ҳам биринчисидан кўпроқ учрайди, кўп сонли қарорларни қабул қилишда кўпчилик қатнашиши мумкин. Бундай муҳтожлик жамоат ичида келишмовчиликларга олиб келади. Бошқариш учун тегишли тайёргарлиги, маълумоти ва мутахассислиги бўлмаган одамлар руҳий мураббийлар ўрнига у ёки бу қарорларни қабул қила бошлаганларида, жамоатни Худованд кўрсатган йўлидан оздираётган кўпгина хатоларга йўл қўйишга айланди. Бундай бошқарув усулида жамоатнинг ҳар қандай аъзоси агар у “яхши номга эга бўлса” бу ёки бошқа вазифани қўлга киритиш мумкин, бироқ обрўли одамлар кўп, лекин улар Инжилни билишмайди, қўпол ва бузғунчилик руҳига гирифтор. Бундай одамлар бошқарувга тегишли тайёргарлик, маълумот ва керакли мураккаб руҳий масалаларни ечишга қўйилганда фалокат тоғ ортида эмас. Шундай қилиб, ҳаваскорларни танлашади. Бундай сайловлар одамлар ўйлаб топган бемаънилик ва бу нарса жамоат бошқаришини деярли имкониятсиз ишга айлантиришади.
Бундай муҳитда шогирдлар тарбиялаш хизмати жуда оғир бўлади; ёки у мина майдонига айланади. Мураббий чўпон бошқариши керак. У жамоат олдида жавобгар бўлса ҳам, жамоат унга ўзини бошқаришида эркинлик бериши керак.
Мураббийликка ҳаваскорларни ва тушунмайдиган одамларни сайлаш билан чўпонни қўлларини боғловчи ҳар қандай бошкарув тури ҳеч нарсага ярамайди. Бошқарув ва масъулият орасида тенглама бўлиши керак. Жамоат ўз бошқарувчиларига итоат қилиши керак (Ибр. 13:17). Бошқарувчилар эса яхши ўрнак кўрсатишга ва Худонинг сурувини яхши боқишга мажбурдирлар (1 Бутрус 5:1-3). Икки тарафлама фойда учун етакчилар шараф билан жамоатни ўз ортидан олиб бориши лозим, жамоат эса ҳархиллик билан улар ортидан боришлари керак. Жонли жамоат – қувончли натижадир.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.