2:43

Осон ва Қийин хизмат

MP3

“Ўшанда Қуддусдан баъзи уламолар ва фарзийлар Исонинг олдига келиб, савол бердилар: — Сенинг шогирдларинг нега ота-боболар урф-одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам улар қўлларини ювишмайди! Исо уларга жавоб бериб деди: — Нега сизлар ҳам ўз урф-одатингизни, деб Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?” (Матто 15:1-3)

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Мураббий-чўпон Худога фидокорона хизмат қилишни ўргатади, бироқ Муқаддас Руҳ берадиган қатъий фикрсиз ҳеч қандай ишонч ва фидокорона хизмат бўла олмайди. Одамларга Муқаддас Китоб ўз ичига олган, беғараз ҳақиқат асосида кўнгилчан руҳий тажриба керак. Ўқишга рози бўлганларни “қайтадастурлаш” заруриятига дуч келасиз. Бу одамлар ХXI асрнинг охирги чоракидаги юзаки “хушхабар” ҳақида унитиб, I асрдаги Масиҳнинг таълимотини эслашига тўғри келади. Жамоат барча керак бўлмаган нарсаларни ташлаб юбориб, ўзини Худовандимиз мерос қилган таълимотларга бағишлаши керак.

Шогирдлар тарбиялайдиган чўпон, уни ўзини енгишга ҳаракат қилаётган шубҳалар билан курашади. Кўплари сиздан ваъзингизни “енгиллаштиришни” талаб қилишади. Улар сизга “Сиз биздан кўп нарсани талаб қилмоқдасиз” – дейишади. “Агар сиз бизни ҳақиқатдан ҳам севсангиз бизнинг қисматимизни енгиллаштирасиз”. Васваса шундан иборатки, одамларни ҳақиқат йўлидан олиб бормасдан, уларга ширин ваъзлар ўқиш учун Муқаддас Китобнинг қийин парчаларини тушириб қолдириш, жўғрофия, тарих, маданият ва тил ҳақидаги тафсилотларни олиб ташлаш – хуллас, ҳозирги масиҳий истеъмолчи ҳазм қила олмаган ҳамма нарса.

Сиз ўз олдингизга унча жиддий бўлмаган мақсадларни қўйиш, олдингизга қўйилган масалаларни қисқартириш васвасаси билан курашишга тўғри келади. Одамлардан “ҳосил олиб келадиган” имонли бўлишларини талаб қилманг. Қочиб кетиб беркиниб олишади; ҳеч ким белгиланган нарҳни тўлашини ва Худога ҳаётини беришни истамай қолади. Муқаддас Китобни ўрганиш, Худовандга ибодатларни келтириш, Инжилдан парчаларни ёд олиш, дўстларга ва қўшниларга гувоҳлик айтиш — бу биз учун жуда кўплик қилади! Биз ҳақимизда жон куйдиринг, бизнинг чўпонимиз бўлинг!

Бундай васвасалар ўсиш гуруҳларида етакчиларга талабларни аниқлаш пайтида, машғулотларнинг давомийлигида ва керакли интизомда пайдо бўлади, шунингдек, хушхабар ишида бўлажак бошқарувчилар тажриба ва муваффақиятга эга бўлишлари учун қаттиқ талабларга нисбатан ҳам. Бу ерда ҳам жамоатингиздаги юзаки масиҳий истеъмолчилар бу намуналарга қарши чиқишади. Жамоат учун буни уддалаш доимо қийин бўлган.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top