3:21

Яҳё ва подшоҳ қизи

MP3

“Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни муносабати билан ўз мансабдорлари, мингбошилари ва Жалила юртининг оғаларига зиёфат берди. Ҳиродиянинг қизи кириб, рақс тушди ва Ҳирод билан улфатларининг кўнглини топди. Подшоҳ қизига: — Нима истасанг, тила, мен сенга бераман, — деди. Унга ҳатто қасам ичиб: — Мендан нима сўрасанг, бераман, подшоҳлигимнинг ярмигача бўлса ҳам, бераман, — деди. Қиз чиқиб онасидан сўради: — Нимани сўрай? – Яҳё пайғамбарнинг бошини сўра! – деди онаси. Қиз шу онда подшоҳ ҳузурига югуриб бориб: — Менга ҳозироқ лаганда Яҳё пайғамбарнинг бошини олиб беришингизни сўрайман, — деди. Подшоҳ жуда хафа бўлди. Лекин қасам ичганлиги туфайли ва меҳмонлар хотири учун қизнинг илтимосини рад этишни истамади. У шу ондаёқ жаллодни юбориб, Яҳёнинг бошини келтиришни буюрди.

Жаллод зиндонга бориб, Яҳёнинг бошини танидан жудо қилди ва лаганга солиб, қизга олиб берди; қиз эса онасига топширди. Яҳёнинг шогирдлари юз берган ҳодисани эшитиб, унинг жасадини олгани боришди ва уни дафн этишди”. (Марк 6) Салом азизлар. Исо Масиҳ янги ижод бўлди (2 Коринфликларга 5:17); Унинг Ўзи қувғинга учраганларнинг биринчиси бўлди, лекин сўнгиси эмас эди. Кимки У билан бирга бўлса, кимки Уни қабул қилиб, Унинг таълимотига риоя қилса, худди шундай жазони қабул қилишга тайёр туриши керак. Худонинг халқига нисбатан Иблиснинг нафрати шунчалик кучли эдики, у Масиҳнинг барча шогирдларига ҳеч бир истисносиз зиён етказиш ҳолатларини имкон қадар қўлдан чиқармаган.

Ҳар доим шундай бўлиб қелган – Исогача ҳам, Ундан кейин ҳам. Иблис бу ерда турлича қуроллардан фойдаланган. Гарчанд Исроилда бошқа Ҳирод ҳукмдорлик қилаётган бўлса-да, Яҳё пайғамбарга қарши қилични у кўтармади. Бу сафар шайтон аёлни – Ҳироднинг хотини Ҳиродияни ишга солди.

Бунинг устига, Яҳё пайғамбарнинг ўлими кўп йиллар олдин юз берган ҳодисаларга ўхшаб кетарди. Изабеллада бўлгани сингари, Ҳиродия ўзида худди ўша ўлим руҳини олиб юрарди. Худди шунга ўхшаб Илёс пайғамбарнинг руҳи Яҳё пайғамбарда бўлган (Матто 17:11-13; 3 Шоҳлар 19:1, 2). Изабелла амалга ошира олмаганини Ҳиродия бажарди. Агар жамоат таъқиб қилинмаса, демак, жамоат у ёки бу кўринишдаги гуноҳга йўл қўйган бўлади. Агар жамоат Масиҳ севгисидаги одамларнинг эҳтиёжларидан хабардор бўлса, унда жамоат жар солади ва гуноҳкорларга оловдан бехавотир жойга ўтиш йўлини кўрсатади.

Энди сиз азизларга баъзи саволларим бор. Ҳаворий Павлус Дамашқ йўлида йиқилиб тушади ва Исонинг овозини эшитади: “Мен сен таъқиб қилаётган Носиралик Исоман”. Савол: агар ҳозирда Исо Отанинг самовий Шоҳлигида бўлса, қандай қилиб Уни таъқиб қилиш мумкин? Ҳиродия гуноҳ ҳисобланмайдиган ғурурга эга эди, эҳтимол, ҳукмдорлик қилишга ва бойишга ниҳоятда интиларди. Аммо ҳамма нарсадан ажралиб қолишдан у қўрқарди. Унинг паст моҳиятини очиб ташловчи ҳақиқатга нисбатан Ҳиродиянинг ҳис-туйғулари қаҳр-ғазабга айланди. Яна қандай руҳ ва сабаблар масиҳийларни таъқиб қилишга одамларни ва ҳукуматни ундайди? Шахсан сизни қачон бўлса ҳам ҳақиқатни гапирганингиз учун таъқиб қилишганми? Жавобларингизни, телеграм каналимизда кутиб қоламиз. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top