2:54

Нафрат ва таъқиблар

MP3

“Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. (Мат.5) Салом азизлар. Исо Ўзининг шогирдларига нисбатан бу дунёнинг нафрати тўғрисида гапиради. У такрор ва такрор “нафрат” деган сўздан фойдаланади. Юнонча miseo сўзи нафрат сўзининг шундай маъносини англатадики, бунда у ўзининг объектига нисбатан душманларча муносабатда бўлгандагина енгиллик ҳис қилади. Бунинг устига, Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарда (16:2) Исонинг айтишига қараганда, бу нафрат шундай кучлики, таъқиб қилувчи ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди.

“Хизмат” сўзи билан таржима қилинган latrela сўзи одатда Худога хизмат қилишни, яъни Худога итоат этишни англатади. Дунё имонлиларни ўлдириб, шу йўсинда у гўёки Худони улуғлайди, деб янглиш фикр юритади.

Шунингдек, Исонинг айтишича, бу оламда заминий севгидан фойдаланаётганлар, яъни дунё эътиқоди системасини, дунёвий ахлоқ-одобни ва қадриятларни қабул қилаётганлар – Раббийдан эмас. Уларнинг нуқтаи назарида, зеро уларнинг қилаётган иши аъло даражада. Аслини олганда, улар нимадан хавотир қилишлари кераклигини тушунмайдилар. Дунё ҳайратда: нега бу масиҳийлар бошқа кўплаб одамлардай ўзларини тутишни билмайдилар? Нима сабабдан улар бунчалик қайсар, тоқат қилмайдиган ва букилмас иродали бўлишлари керак?

Улар ҳаммага ёмон бўлишини истайдилар. Аслини олганда, мутлақо бундай эмас. Агар биз ўзимизга боқсак, ҳеч бир ёмонликни кўрмаймиз. Аммо биз ўзимизни Масиҳ билан солиштирадиган бўлсак, унда тиз чўкиб: “Раббий, мени – гуноҳкор қулингни кечир!” деб, илтижо қиламиз. Ҳақиқий масиҳий ҳукм қилмайди. Унда фақатгина Масиҳнинг солиҳлиги намоён бўлади.

Инжил тарғиб қилинар экан, бизда азоб-уқубатлар ва қувғинлар ҳақида жуда камдан-кам гапирилади. Деярли хеч бир интернет сайтда таъқиблар тўғрисида бирор сўз ҳам топилмайди. Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганингизда, ўзингиз улар ҳақида бирор нима дейсизми? Сиз азоб-уқубатлар ва таъқиблар ҳақида одамларга гапирганингизда, бундай гаплар уларни чўчитиши мумкин ва одамлар Масиҳни қабул қилмай қўядилар, деб ўйлайсизми?

Ёки бўлмаса, одамлар булар ҳақида бошқа йўллар орқали билишлари керак, деб ҳисоблайсизми? Сиз Масиҳга яқинлашганингизда ва Инжилни қабул қилаётганингизда, нафрат ва таъқиблар Инжилнинг таркибий қисмлари бўлганми? Ёки сиз булар ҳақида биринчи бор эшитишингизми? Агар сиз ўшанда азоб-уқубатлар ва қувғинлар – бу масиҳий эътиқодининг таркибий қисмлари эканлигини билганингизда, Масиҳнинг издоши бўлишга журъат қилган бўлармидингиз? Қабул қилган қарорингиздан сиз пушаймонда эмасмисиз? Ушбу саволларга жавобларингизни кутиб қоламиз. Телеграм каналимиз сизнинг хизматингизда.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top